Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси Сайхунобод туманида бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси Сайхунобод туманида бўлди.

@SayxunobodXabarlari
Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Р.Мамутов ва ишчи гуруҳи аъзолари З.Абдиримов, А.Тўлабоев, Р.Бегматовлар 2020 йил 17 июнь куни Сайхунобод туманида аҳолининг турмуш даражаси, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик масалалари борасидаги секторлар томонидан амалга оширилаётган айрим ишлар ўрганиб чиқилди.

         Ишчи гуруҳи туман ҳокимлигида бўлиб, туман ҳокими Б.Мирзақулов, туман хокимининг биринчи ўринбосарлари З.Узақов билан биргаликда муҳокама этилиб, олиб борилаётган айрим ишлар жойида ўрганиб чиқилди.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

           Жумладан:

Иттифоқ МФЙда (Л.Дадаханов) бўлиб, маҳалланинг янги биносида яратилган шарт шароитлар билан танишилди, Президентимизнинг бешта ташаббуси бўйича кутубхона, бадий тўгарак, спорт мажмуалари билан аҳолига хизмат кўрсатилмоқда.

Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги ижтимоий химояга муҳтож оилаларга берилган амалий ёрдам кўриб чиқилди, жумладан боқувчисини йўқотган фуқаро Низомова Гулшода хонадонида бўлиниб унга бир бош қора мол ҳамда ҳомийлар томонидан бошқа қўшимча ҳомийликлар қилинган ва яъна шу маҳаллада яшовчи ёлғиз фуқаро Раисова Улбўлсин хонадони билан ҳам танишилди унга ҳам бир бош қорамол тақдим қилинган ҳамда уларнинг муаммоларини ечими маҳалла ва ҳокимият томонидан назоратда эканлиги билдирилди. Ушбу маҳалла фуқаролари томонидан томорқани сувғориш учун сув танқислиги ва шу масалада амалий ёрдам бериш сўралди.

“Сайхун Планет” МЧЖ (Шарипов Хуршид) томонидан амалга оширлагна ишлар ва тарбиркори муаммолари ўрганилди, ушбу корхона томоиндан аҳолига сифатли ва намунали сервис хизматлари йўлга қўйилиб 50 та янги ишчи ўрин яратилган ва шу ернинг ўзида давлат хизматлари маркази(Ш.Умаров) ўз фаолиятини йўлга кўйган.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

           Амир Темур СИУ ҳудидаги “Сайхун Кенгаш Агро” ишлаб чиқариш кооперативи (Х.Аширов)га 21 гектар ер майдондан самарали фойдаланиш мақсадида, 43 нафар ишсиз фуқароларга  бўлиб берилганлиги ҳамда бандлик жамғармасидан 98 млн маблағ субсидия сифатида ажратилган экинларни экилиши ва ривожи яхши аҳволда;

- “Сайхун Караван” МЧЖ (М.Холмуратов) ун ишлаб чиқариш кластерининг иш фаолияти ва муаммолари ўрганилди, корхона Туркиядан келтирилган кунига 120 тонна ун ишлаб чиқарадиган линия ўрнатилган, пандемия даврида туман “яшил худуд” рўйхатига киритилганлиги сабабли ишлар тўхтатилмаган.

Шу билан бирга, ҳокимият вакиллари билан тегишлилиги бўйича бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди. Мавжуд камчиликлар ва таклифлар билдирилди, жумладан:

- туман худудида жами ишсизлар сони 3343 нафар кишини ташкил қилган ҳолда бор йўғи 229 нафар ёки 6.8 фоиз ишсиз фуқароларга 491.1 млн сўм субсидия маблағлари ажратилган;

- “Сайхун Караван” МЧЖ ғалла кластери сифати ҳам жорий йилда фаолият бошлаган бўлиб, МЧЖ раҳбари томонидан жорий йилда фермерлардан олинган бошоқли донни “Донмаҳсулот” корхонасига топширилиши натижасида қарийиб 1,0 млрд.сўм маблағ зарар кўриши мумкинлиги тўғрисида билдирилди ва ушбу масала билан боғлиқ тизимни қайта кўриб чиқиш сўралди.

Шу билан бирга, Сайхунобод туманида аҳолининг турмуш даражаси, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик масалалари борасидаги секторлар томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан Йўл харитани ижроси бўйича қуйидагилар маълум қилинади:

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

I. Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш юзасидан берилаётган имтиёзлар ва енгилликлар бўйича.

1.1.Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ – 5969-сон ҳамда 3 апрелдаги ПФ-5978-сон қарорлари асосида туманда бир қатор ишлар амалга оширилган.

2020 йил 18 майдаги ПҚ-5996-сонли “Каронавирус пандемияси даврида ахоли ва тадбиркорлик субьекларини қўлаб қуватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисила”ги қарорига асосан Сайхунобод туманида жами 109 та хўжалик юрутувчи субьектларнинг 200,0 млн сўмлик асосий қарзлари тўлов муддати 01.09.2020 йилга қадар узайтирилди, жорий йилнинг                   1 январида 15 майга қадар ҳосил бўлган 8,1 млн.сўмлик пенялар кечилди.  

Туманида туристик (меҳмонхона) мавжуд эмас.

Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилгани бўйича холат мавжуд эмас.

Сайхунобод тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлар асосида туманда фаолият юритаётган жами 22 та хўжалик юритувчи субьектлар каронавирус падемияси даврида тадбиркорлик субьектларини қўллаб қувватлаш юзасидан берилаётган имтиёзлар ва янгилликлардан фойдаланган бўлиб ундан 7 таси қамров асосида ўрганиб чиқилиб, улар томонидан 25179,5 минг сўм ер солиғи ва 19624,0 минг сўм мол-мулк солиғи имтиёзлари берилган. 

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

1.2. Туман “яшил зона рўйхати” га киритилганлиги сабабли, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, бозорлар, умумий овқатланиш шохобчалари, истироҳат боғлари, масжидлар ва бошқаларнинг фаолияти белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда йўлга қўйилган.

1.3. Сайхунобод туманида ички туризм йўлга қўйилмаган.

1.4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Банк тизимини ислоҳ қилиш Стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли Фармонидан келиб чиқиб, тумани бўйича 9956 та кредит хужжатларининг мавжуд 559,2 млрд. сўмлик кредитларини 107,9 млрд. сўмини жорий йилнинг 1 октябрига қадар 6 ой муддатга узайтирилди.

Шундан, тадбиркорлик субъектларининг 259 та 394,4 млрд. сўмлик кредитларининг 79,4 млрд. сўмининг , жисмоний шахсларнинг 9697 та 164,8 млрд. сўмлик кредитларининг 28,5 млрд. сўмининг  тўлов муддатлари узайтирилган.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

1.5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон қарорига бўйича Сайхунобод туманида фаолияти туризм соҳасига бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот берилди.

           1.6.Сайхунобод тумани ҳудуди ҳозирги кунда “Коронавирус” пандемияси бўйича “Яшил” ҳудудга киритилган бўлиб, мавсум бошидан уй шароитидаги карантинга олинганлар жами 135 та хонадонларни ташкил қилиб, ушбу хонадонларда яшовчи 554 нафар фуқаролар рўйхатга олинди. Бугунги кунда 17.06.2020 йил куни холатига уй шароитидаги карантинга олинганлар жами 6 та хонадонларда 31 нафар фуқаролар рўйхатга олинган. Карантин назоратига 7 нафар ИИБ ходимлари, ходимлари бириктирилган бўлиб доимий равишда хизмат ўтамоқда.

Мавсум бошидан буён карантин қоидаларини бузган 1190 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига асосан маъмурий баённома тузилган, шулардан 903 нафар эркак, 287 нафар аёл, шундан 1190 нафар шахсга маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб  30 нафар шахс карантин қоидаларини бузганлиги учун маъмурий қамоққа олинган.

II. Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигининг таъминланиши ҳолати бўйича.

2.1.Сайхунобод тумани бўйича тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда жами 59 нафар фуқароларнинг 30.4 млн. сўмлик ижтимоий нафақа муддатлари узайтирилди. Шунингдек, 2020 йил 1 апрель ва 1 июндан бошлаб нафақа олувчилар сони 10 фоиздан оширилганлиги натижасида 219 та фуқарога 105,1 млн. сўмлик нафақа тўловлари молиялаштирилди.

2.2. Сайхунобод тумани бўйича карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланаётганлар мавжуд эмас.

2.3. Сайхунобод туман бўйича жами 908 та хонадон камбағалчиликда ҳаёт кечириб, ушбу хонадонларда 4,7 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Бу эса Сайхунобод тумани жами аҳоли сонининг 6,2 фоизини ташкил этади. Ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра 908 та хонадонда 4764 та аҳоли истиқомат қилаётганлиги, шундан 564 та хонадонда              659 нафар оила аъзоларини бандлиги таъминланиши лозимлиги маълум бўлди. Қолган 344 та хонадонда 4105 нафар фуқаролар ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлиги аниқланиб, ҳар бири ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадоннинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилди ҳамда “Темир дафтар” юритилиши йўлга қўйилган.

2.4. Сайхунобод тумани бўйича пандемия даврида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг олдини олиш мақсадида жами 2 та “Элга хизмат” ва 16 та кўчма дўконлар ташкил этилиб аҳолига арзон нарҳларда       8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиши ташкил этилди.

2.5. Сайхунобод тумани бўйича 2020 йил 20 апрель ҳолатига 84 та пенсионерларнинг 92,2 млн. сўмлик қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилди. Шунингдек, туманда озиқ-овақат бўйича ички талабни тўлиқ қондириш мақсадида жами 13 минг гектар майдонга такрорий экин экиш ишлари амалга оширилмоқда. Шундан, сабзавот 950 га, 66 га полиз маҳсулотлари, 400 га картошка, 9850 га дукакли дон маҳсулотлари, 214 га озуқа экинлари, 1500 га шоли ва бошқалар 20 га экиш ишлари амалга оширилмоқда. 

2.6.Сайхунобод туманида жами 3 та ишлаб чиқариш кооперативи қишлоқ хўжалиги махсулотлари жумладан мева сабзавотчилик йўналишида ташкил этилиб, мазкур ишлаб чиқариш кооперативларига жами 12 нафар махалладаги ишсиз кам таъминланган оилаларнинг аъзолари бириктирилган. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан 120 нафар кам таъминланган оилаларнинг ишсиз аъзоларини кооперативга аъзо бўлиши ва устав фондини шакиллантириш мақсадида жами 267,0 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратиб берилиши таъминланган. 

2.7.Туман худудида 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли Қарорга мувофиқ кам таъминланган оилаларга парранда боқишни ташкил этгани учун жамоат ишлари жамғармасидан рағбатлантирувчи қўшимча маблағлар тўланмаган.

2.8.Сайхунобод тумани худудидаги 109 нафар ишсиз кам таъминланган оилаларнинг ишсиз аъзолари бандлигини таъминлаш мақсадида жами     224,1 млн сўм субсидия маблағлари ажратилган. Жумладан иссиқхона ташкил этиш учун жами 76 нафар ишсиз фуқароларга 169,4 млн сўм, 22 нафар ишсиз фуқароларга суғориш воситалари сотиб олиш учун 47,2 млн сўм хамда 11 нафар ишсиз фуқароларга уруғлик кўчат сотиб олиш учун 7.4 млн сўм субсидия маблағлари ажратилган.

III. Коронавирус пандемияси даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар бўйича.

3.1. Сайхунобод туманида карантин даврида карантин муассасарига бюджет муассасаларидан ишга жалб этилган жами 47 та тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар молиялаштириш учун жами 40,3 млн.сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда мазкур маблағлар тўлиқ ўзлаштирилган.

3.2.Сайхунобод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тиббиёт ходимларининг лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини ошириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга оширган ҳолда қўллаш ҳисобига ҳисоб-китобларга кўра қўшимча талаб этиладиган 46,1 млн. сўм маблағ тўлиқ ажратилмоқда.

3.3.Сайхунобод туманида май ойи даромадлар прогноз режаси 2,2 млрд. сўмни ташкил этиб, амалда 3,4 млрд. сўмга ижро этилди ёки белгиланган прогноз 155,4 % ажратилиши таъминланди. Шунингдек, туман маҳаллий бюджетига юқори бюджетдан 1,2 млрд. сўм трансферт ажратилиб, ушбу маблағ биринчи навбатда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сотиб олиш, шунингдек иш ҳақи ва нафақаларнинг ўз вақтида тўланишига йўналтирилишини таъминланди. Пандемия даврида туман ДСЭМ ходиларига қўшимча 6 % иш хаққилар 65,9 млн.сўм, туман ТТБ ходимларига қўшимча 50,4 млн.сўмлик маблағлар ажратилган. Туман хокимлиги томонидан туман ДСЭМ га 25,0 млн.сўмлик тиббиёт буюмлари сотиб олиш ва асбоб-анжомлар учун ажратилган. 

Cайхунобод туман хокимлиги Ахборот хизмати

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page