МАҚСАДИМИЗ – ФУҚАРОЛАРИМИЗГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИШ

МАҚСАДИМИЗ – ФУҚАРОЛАРИМИЗГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИШ

@SayxunobodXabarlari

COVID-19 туфайли юртимизда ҳам эпидемиологик вазият кузатилмоқда. 15 мартдан эълон қилинган карантин бугунги кунда аста-секинлик билан енгиллаштирилмоқда. Жумладан, Республика махсус комиссияси қарори билан мамлакатимиз “қизил”, “сариқ”, “яшил” ҳудудларга ажратилган бўлиб, уч тоифадан келиб чиқиб, карантин қоидалари енгиллаштирилмоқда. Бироқ, ҳотиржамликка берилиш касалланганлар сонининг яна ошишига олиб келишини инобатга олсак, фуқароларимизга айни кунларда ҳам уйда ўтиришлари зарурлигини таъкидламоқчимиз.

Карантин вақтида фуқароларга қўлайлик яратиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Шулардан бири, масофадан туриб фуқароларга тезкор ҳамда аниқ маълумот етказиш учун телеграм тармоғи орқали @MIBUZBOT телеграм боти ишга туширилди. Ушбу бот орқали истеъмолчилар яшаш хонадонларидаги электр энергияси ҳамда табиий газ хисоблагич кўрсаткичларини ботга юбориши, жорий вақтга энергия ресурслари ҳамда маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ва ташиш хизматларидаги қарздорлик ва ҳақдорлиги бўйича тўлиқ маълумот олишлари мумкин.

Бундан ташқари ушбу телеграм бот Payme, Upay ва Click тўлов тизимларига уланган бўлиб, бот орқали хам коммунал хизматларга тўловларни амалга ошириш мумкин.

Қ.ЎРИШЕВ,

МИБ Фурқат туман бўлими бошлиғи,

адлия маслаҳатчиси.

https://t.me/SayxunobodXabarlari


Report Page