1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

@SayxunobodXabarlari

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Болалик – беғуборлик. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажонларни кўриб, дилингиз яйрайди, қалбингиз ором олади. 

Келажак тарих билан бунёд этилади дейилганидек, ушбу куннинг ҳам ўз тарихи бор. Бу кунни айнан 1 июнь санасида нишонланиши таклифи 1925 йил Женевада илгари сурилган ва 1950 йилдан эса 1 июнь Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида бутун дунёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади. Мазкур сананинг асосий моҳиятларидан яна бири унинг байроғида ҳам ўз ифодасини топган. Унда ер шари барчамизнинг умумий уйимиз ҳисобланса, атрофидаги болалар эса бахт-саодат учун бирлашганидан далолат беради. 

Ҳар йили ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ташкилланарди. Истироҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўжизалар дунёсига айланарди. Бироқ, шу кунларда бутун дунёда кутзатилаётган пандемия ушбу байрам арафасида ҳам ўз ҳукмронлигини ўрнатиб турибди. Шунга қарамай, болажонлар байрамни интизорлик билан кутишмоқда. 

Шодиёна арафасида байрам байрамдек ўтиши ҳамда болажонлармизнинг кўнгилларига олам-олам қувонч бахш этиш мақсадида туманимизда хайрия тадбири ташкилланди. Унга тумандаги тўрт сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, туман Халқ таълими бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари, Миллий гвардия ходимлари бошчилик қилишди. 

Бугун эрта тонгдан тумандаги васийлик ва ҳомийлик кенгаши рўйхатида турувчи ҳамда ногиронлиги бор бўлган 37 нафар болажонларга ҳомийлик туҳфалари етказиб берилди. 

- Набирам Дилнурахон Тўхтасинова оғир дардга чалинганига ҳам бир неча йил бўлди. Шифокорларимизга раҳмат, ширин сўзларию, муолажалари билан биздан ёрдамларини аяшмаяпти, - дейди Дўстлик қишлоғида истиқомат қилувчи Саноатхон ая Рўзматова, - мана шундай синовли кунларда халқини ўйлаётган Президентимизга, туман ҳокимлигига раҳмат айтаман. 

Дурдона ҒОФФОРОВА,

журналист.

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page