Бировнинг ҳаққи бировга буюрмади. Мирзаобод туманида содир этилган ўғирлиқ хусусида

Бировнинг ҳаққи бировга буюрмади. Мирзаобод туманида содир этилган ўғирлиқ хусусида

@SayxunobodXabarlari
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Фуқаро П.А ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида 2020 йил 17 март куни соат тахминан 15:00ларда Мирзаобод тумани “Наврўз” шаҳарчаси Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли уйларнинг ёнида фуқаро Х.Б га тегишли бўлган нархи 600.000 сўмлик “Урал” русумли велосипедни қаровсиз ҳолда турганлигидан ва ён атрофида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ушбу велосипедни ва унинг орқа юкхонасида бўлган симёғочга чиқиш мосламаси жамланмасини ҳамда бир дона хавфсизлик камарани ўғирлаб, Гулистон шаҳар ҳудудида жойлашган “Барака” бозорига олиб бориб, “Урал” русумли ведосипедни фуқаро О.Б га ўғирланганлигини айтмаган ҳолда 170.000 сўмга пул эвазига, симёғочга чиқиш мосламаси жамланмасини ҳамда хавфсизлик камарани фуқаро Х.У га ўғирланганлигини айтмаган ҳолда 35.000 сўмга пул эвазига сотиб, пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Бундан ташқари фуқаро П.А ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида 2020 йил 01 апрелдан 02 апрелга ўтар кечаси Янгиер шаҳрига кетиш учун Мирзаобод тумани “Боғистон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобил йўли бўйлаб кетаётган вақтида, ушбу автомобил йўлининг ўнг четида жойлашган фуқаро Х.Б га тегишли “Пайнет” шахобчасига деразани синдириш орқали ғайриқонуний равишда кириб, у ерда турган бир дона нархи 2.000.000 сўмлик “Canon” MF 4410 русумли принтер аппаратини электр кабеллари билан ўғирлаб, ўғирланган буюмларни фуқаро Ф.У га ўғирланганлигини айтмаган ҳолда 300.000 сўмга сотиб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро П.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

https://t.me/SayxunobodXabarlari


Report Page