Сайхунободда ғалла ўрим-йиғим отрядлари учун семинар ташкил этилди.

Сайхунободда ғалла ўрим-йиғим отрядлари учун семинар ташкил этилди.

@SayxunobodXabarlari

Семинарда туман ҳокими Фаррух Ўктамжонов, туман сектор раҳбарлари ва мутассади ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Авазбек Эргашев қатнашиб, ғалла йиғимини ташкил этиш ҳамда бошоқли дон ялпи ҳосили ва ҳосилдорлигини аниқлаш мақсадида тузилган ўрим-йиғим отрядлари, алоҳида жалб қилинган дон ташиш техникаларининг ҳайдовчилари, дон қабул қилиш шахобча масъулларига жорий йилда яратилаётган тизим хусусида тушунчалар бериб ўтди.

Туманда жорий йил ҳосили учун 14 минг гектар ер майдонида ғалла етиштирилган бўлиб, фермерларнинг тегишли ғаллачилик кластерлари билан тузган шартномларига мувофиқ ғалла топшириш назарда тутилган.

Донни нес-нобуд қилмай қисқа фурсатларда ўриб-йиғиб олиш учун отрядлар шакллантирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига ИИБ, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар бўлимининг ходимлари, шунингдек, алоҳида ҳисобчилар бириктирилган.

Мавсумга 78 та ўрим комбайнлари шай ҳолатда бўлиб, ташиш учун техникалар жалб қилинган. 

Бу йилги ғалла ўрим йиғими мавсумида ҳар бир отряд ишчи ходимлари мавсумий махсус иш кийимлари билан таъминланади.

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page