Ўзгаришлар воситачисига айланинг

Ўзгаришлар воситачисига айланинг

@SayxunobodXabarlari

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг 75 йиллиги муносабати билан, биз хоҳлаган келажакни қуришда халқаро ҳамкорликнинг ўрни тўғрисидаги глобал мунозарани бошламоқда.

Бу ўзи нима?

“БМТ75” кампанияси — бу глобал мулоқот бўлиб, у иложи борича кўпроқ одамларни, шу жумладан рақамли макон фойдаланувчиларини қамраб олишга қаратилган. Ушбу мулоқот биз дуч келаётган кўплаб қийинчиликларга қарамай, қандай қилиб яхшироқ дунёни қуришимиз мумкинлигини муҳокама қилишни рағбатлантириш ҳамда тегишли чораларни кўришга ёрдам беришга хизмат қилади.

Нима сабабдан бу муҳим?

COVID-19 — бу мамлакатлар, алоҳида секторлар ва авлодлар чегараларидан ташқарига чиқиб, ҳамкорлик қилиш зарурлиги ҳақидаги жиддий эслатма бўлмоқда. Бизнинг жавобимиз ҳаётнинг нормал ҳолатга қайтиши, барқарор ривожланиш мақсадларига эриша олишимиз ва долзарб муаммоларни қандай енгишимизга боғлиқ бўлади. Бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ глобал мулоқотга ва ҳаракатларга эҳтиёж сезилмоқда.

Қандай қилиб иштирок этиш мумкин?

https://un75.online/?lang=uzb — ушбу платформада ҳар ким бир дақиқа вақт сарфлаб, онлайн анкетани тўлдириши мумкин. Ҳеч қандай чекловлар ёки талаблар белгиланмаган. Билдирилган ғоялар ва фикрлар турли мамлакат етакчилари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбарларига 2020 йилда бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеянинг 75-сессиясида юқори даражадаги тадбирда тақдим этилади.

Бу нимага хизмат қилади?

Йиғилган маълумотлар ва далиллар янги дастурлар, инвестициялар, ҳамкорлик ва кампанияларни ривожлантиришни рағбатлантиради. Шунингдек, глобал мулоқот маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Агар бирлашсак, барчанинг овози баландроқ янграйди ва билдирган фикрларимиз эса келгуси саъй-ҳаракатлар учун қўлланма бўлади.

Ўз фикрингизни билдиринг. Келажагимиз қандай бўлишини биргаликда ҳал қиламиз.

https://t.me/SayxunobodXabarlari



Report Page