Савол беринг, жавоб берамиз

Савол беринг, жавоб берамиз

@SayxunobodXabarlari

Савол: Қамоқдагилар сони ва қамоқхоналарда қанча одам ўлгани бундан буён давлат сири эмас – деб эшитдим, шу ростми?

Дилшода Йўлдошева,

Янги ҳаёт газетаси мухбири

Жавоб:- Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳкумлар сони ва қамоқда сақланаётганлар орасидаги ўлим ҳолатлари бўйича ҳужжатлар бундан буён махфий ҳисобланмайди. 2020 йил 22 май куни ҳукуматнинг “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 316-сонли қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш соҳасидаги қуйидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади:

- ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар;

- ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар;

- жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар;

- ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлар;

- жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар қўлланиладиган маҳкумлар сони тўғрисидаги маълумотлар.

Саволга «Мадад» ННТ Сайхунобод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Сайдазим Хожаназаров жавоб берди.

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page