Боғчалар қачон ишга тушади? Вазирлик жавоб берди

Боғчалар қачон ишга тушади? Вазирлик жавоб берди

@SayxunobodXabarlari
Фото: uza.uz

Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистонда кўпчилик ота-оналар томонидан берилаётган қатор саволларга жавоб берди.

«Мактабгача таълим вазирлиги сизга шуни маълум қиладики, коронавирусга қарши кураш Республика Махсус комиссиясининг жорий йил 8 майдаги алоҳида ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш ҳақидаги қарорига қарамай, хавфсизликни таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва ўқув курслари, шу жумладан, давлат, хусусий, оилавий, давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) фаолиятига чеклов ўз кучида қолади.

Ушбу чеклов чораларини узайтиришдан мақсад болалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг саломатлигини коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфидан ҳимоя қилишдир.

Карантин чораларини юмшатиш босқичма-босқич амалга оширилади ва МТТлар фаолияти болалар томонидан коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи тўла бартараф этилганидан кейин тикланади.

Ўзбекистонда болалар саломатлиги учун хавфсиз эпидемиологик вазият барқарорлашгач, Мактабгача таълим вазирлиги МТТлар фаолияти тикланиши ҳақида қўшимча маълум қилади», дейилади вазирлик хабарида.

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page