Вилоятимизда биринчилардан бўлиб Сайхунобод туманида қалдирғоч ҳосил, пилла териш ишлари бошлаб юборилди
@SayxunobodXabarlariВилоятимизда биринчилардан бўлиб Сайхунобод туманида қалдирғоч ҳосил, пилла териш ишлари бошлаб юборилди.
Бу янгиликдан хабар топган туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимлари зудлик билан пиллани териб тозалаётган Пахтаобод маҳалласидаги пилла етиштирган хонадонда бўлди.
Санжар Рахимов фермер хўжалигига берилган бир қутти (каробка) қуртни Зумрад Эгамова ўз хонадонига карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда вилоятда биринчилардан бўлиб етиштирди.
Бир сўз билан айтганда Сайхунобод туманида карантин қоидаларига амал қилиш, пандемия шароитида аҳолига ёрдам бериш, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва эвакуация қилинган фуқароларга ёрдам қўлини чўзиш билан чегараланмай, балки қишлоқ хўжалик ишлари ҳам бир маромда кетаётгани таҳсинга лойиқ,
Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати