Савол беринг, жавоб берамиз

Савол беринг, жавоб берамиз

@SayxunobodXabarlari

Савол: Фуқаролар карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий жазо тайинлаш тўғрисидаги қарордан норози бўлсалар, судга мурожаат қилишлари мумкинми?

Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро ўрнатилган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Олий

суди Президиумининг қарорига асосан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар ҳужжатларини судга фақат электрон шаклда ёки почта орқали тақдим этишлари тавсия этилган.

Бундан ташқари, судларга шошилинч ишлар (қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, фуқароларни тиббиёт муассасаларига жойлаштириш, маъмурий қамоққа олиш, фуқароларни руҳий касалликлар муассасасига мажбурий жойлаштириш (у ерда бўлиш муддатини узайтириш), фуқароларни сил касалига қарши муассасага мажбурий жойлаштириш (у ерда бўлиш муддатини узайтириш), фуқароларни муомала лаёқатини белгилаш (муомалага лаёқатли деб топиш) ҳамда буйруқ тартибида иш юритишни ҳал қилишга доир ишларни кўриб чиқиш тайинланган.

Саволга: Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров жавоб берди.

https://t.me/SayxunobodXabarlari




Report Page