УЙДА ҚОЛИНГ!

УЙДА ҚОЛИНГ!

@SayxunobodXabarlari

Бутунжаҳон бўйлаб шиддат билан тарқалаётган коронавирус пандемияси бизларни яна бир бор чуқур мулоҳаза қилишга чорламоқда. Юртимизда мазкур касалликка қарши кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, шу юртнинг ҳар бир фуқароси учун давлат раҳбари жон куйдираётгани, ҳукуматимиз эҳтиёжманд фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турганлиги биз каби фуқароларда ғурур уйғотади. Айни дамда ёлғиз эмаслигимизни чин юракдан ҳис қилиб турибмиз.

Тарихдан маълумки, бундай синовли кунларни, турли хавф ва хатарларни халқимиз кўп бора бошидан кечирган. Аждодларимиз бу каби балою офатларни ақл-идрок, сабр-тоқат, юксак маънавият ва илму-маърифат билан енгиб ўтган.

Дунёнинг энг ривожланган баъзи давлатларида пандемияга қарши даволаниш фалон пул бўлган бир пайтда бизнинг мамлакатимизда беморларга ширин сўзу беминнат муолажа кўрсатилмоқда. Қайсидир давлат пандемия даврида чет давлатда бўлган фуқароларини ҳатто ўз ватанларига киришларини тақиқланган бўлса, бизнинг мамлакатда давлатмиз раҳбари томонидан чартер авиа-рейслар, махсус поездлар орқали четда қолган фуқароларимизни олиб келиб, барча зарур чораларни қўлламоқда.

Минг афсуски, ҳукуматнинг шунча эътибори, яратилган шароитларига қарамай, баъзи маънавияти, маърифати, илм даражаси саёз, иймон-эътиқоди суст фуқароларимиз карантин қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатларини қайд этмоқда. Ахир биз не-не буюк инсонлар, алломалар бешигини тебратган дунёга келтирган, юксак маънавиятли, халқнинг давомчилари эмасмизми? Соғлиғимиз учун қайғураётган, тинчлик ва саломатлигимиз учун ҳаловатини керак бўлса жонларини фидо этишга тайёр бўлганлар инсонларни қадрига етайлик! Халқнинг бирлиги, жипслиги, шундай синовли кунларда билинади.

Барчамиз ўзимиз, яқинларимиз ва атрофимиздагиларнинг саломатлиги учун, энг авалло ўзимиз масъул эканлигимизни унутмасак, барчамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, уйда маънавиятимизни узлуксиз маърифат чашмаси ила суғорувчи – китоб билан суғорсак, ишончим комилки, ушбу синовли кунлардан соғ-омон ўтамиз.

Ҳурматли юртдошлар!

Ўзингизни, оила аъзоларингизни, яқинларингизни, қариндош уруғ ва қўни-қўшниларингизни саломатлигини асранг.

УЙДА ҚОЛИНГ!

Республика маънавият ва маърифат маркази Сайхунобод туман бўлинмаси

https://t.me/SayxunobodXabarlari


Report Page