Вақтинча ишсизларга томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар ажратилади
@SayxunobodXabarlari❗️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Шаҳноза Равшанова АОКАда ўтказилган брифингда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар олиш мумкинлиги ҳақида маълум қилди.
✔️ Субсидия олиш учун нима қилиш лозим?
👉 Сиз яшаш жойингиздаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилинг.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан фуқаронинг бандлиги ва томорқа ер майдони ўрганиб чиқилади. Сўнг :
👉 енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш,
👉 кўчат ва уруғлик ёки суғориш воситалари харид қилиши учун «Томорқа хизмати» МЧЖ, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ва томорқа ер эгаси томонидан 3 томонлама шартнома тузилади
❗️ Субсидия қанча миқдорда берилади
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда берилади.
Эътибор беринг❗️«Субсидия бу – беғараз ёрдам ва уни қайтариш талаб этилмайди. Бундай турдаги субсидияларни фуқаролар фақат иссиқхона қуриш учун эмас, балки уруғлик, кўчат сотиб олиш учун ҳам ишлатиши мумкин»
✅ агар субсидия олишда муаммолар бўлса, вазирликнинг (+71) 200-06-00 рақамига мурожаат қилиш сўралади.
https://t.me/SayxunobodXabarlari