ҚАЛБ АСКАРЛАРИ...

ҚАЛБ АСКАРЛАРИ...

@SayxunobodXabarlari

Ғалабанинг 75 йиллигига


Тўкилди қон, берилди жон,

Ўлмади Қалб аскарлари.

Уруш эди... “ Иккинчи жаҳон”,

Курашди халқ аскарлари.

Мол-дунёмас, зеб-зийнатмас,

Тинчлик эди тилаклари.

Вагонларга ортилди,

Элим деган эркаклар.

На хабар бор, на бир хат...

...Фақат битта “ қорахат”...

Бева қолди аёллар,

Етим қолди гўдаклар.

Инсон яратган ўқни –

Инсон томон отарди.

Урушни бошлаганлар,

“Томошада” ётарди.

Тинмай чорлар урушга,

Жуда совуқ ноталар.

Ўздан олдин ўғлини

Ерга кўмди оталар...

...Портлаб кетди Оқибатнинг

Тинчлик деган қалъаси.

Аллоҳ берган омонатга,

Қасд қилганда бандаси.

Қалдирғочга ошён бўлмай

Қолди юртлар айвони.

Қора зулмат аро ғамга

Тўлди уруш майдони.

Шаҳид кетган аскарларнинг

Оналари – Аллоҳга,

Дуо қилиб, зорланиб,

Қутқардилар дунёни.

Қаҳрамонлар кўпайди,

Бир оёғи, қўли йўқ...

Эй одамлар, наҳотки

Тинч яшашнинг йўли йўқ?..

Минглаб ўзбек ўғлони

Қонхўрларга қон берди.

Ўлаётиб, сўнги сўз-

“ ҒАЛАБА!...”- деб жон берди...                           

АЗИЗ ХЎЖА НУР

https://t.me/SayxunobodXabarlari



Report Page