Бефарқ бўлмайлик. Короновирус: бугунги кунда Covid-19 (Короновирус) тарқалиши билан курашаётганлар учун “Испан гриппи” дарслари

Бефарқ бўлмайлик. Короновирус: бугунги кунда Covid-19 (Короновирус) тарқалиши билан курашаётганлар учун “Испан гриппи” дарслари

@SayxunobodXabarlari

Бундан 100 йил мақаддам, Биринчи Жаҳон уриши тугаганидан кўп ўтмай, “Испан гриппи” деб аталмиш грипп дунё бўйлаб камида 50 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлди. Ушбу даҳшатли воқеадан биз қандай сабоқ олишимиз мумкин, бу Covid-19 (Короновирус) ни йўқ қилишга ёрдам берадими?

Дунё 20 миллионга яқин одам ҳалоқ бўлган даҳшатли урушдан узоқлаша бошлаганида, тўсатдан янада даҳшатли ҳужум: грипп пандемияси яъни, “Испан гриппи” га учради.

"Испан гриппи" вируси, Ғарбий фронтнинг антисанитар шароитлари, ёмон овқатланиш ва ғавжум ҳарбий лагерлар ва қочқинлар лагерларида вужудга келган.

Уруш 1918 йил ноябрда тугаши билан, аскарлар уйларига “Испан гриппи” вирусини олиб келишган. Турли маълумотларга кўра, “Испан гриппи”дан 50 дан 100 миллионгача одам нобуд бўлган.  Ўшандан бери дунё кўплаб пандемияларни бошдан кечирди, уларнинг орасида учта энг жиддий грипп пандемияси, аммо улардан бирортаси бу қадар кенг миқёсга эга бўлмади (дунё аҳолисининг 2,7-5,3% вафот этди).

Ҳозирги кунда короновируснинг тарқалиши ва уни келтириб чиқарадиган Covid-19 (Короновирус) касаллигини “Испан гриппи” билан таққослаб бўлмайди, аммо инсоният “Испан гриппи”дан омон қолганидан кейин нимани ўрганганлиги ва бу сабоқлар бугунги кунда бизга ёрдам бериши ёки бермаслигини кўриб чиқиш вақти келди.

Одамлар кўпинча пневмониядан ўлишади.

Covid-19 (Короновирус)дан вафот этганларнинг кўпчилиги вирусга қарши кураш натижасида инсон иммунитети аллақачон заифлашганлиги сабабли бу ёки бошқа турдаги пневмонияни ривожланганлигидан кўз юмган.

  Бу “Испан гриппи” пандемияси даврида содир бўлган воқеага ўҳшайди, аммо шуни тақидлаш кераки, Covid-19 касаллиги “Испан гриппи”га қараганда бир неча баравар кам.

Кекса одамлар ва иммунитетлари заиф бўлганлар инфекцияга кўпроқ мойил бўлган, ва бу ҳолати пневмонияга олиб келган. Ҳозирча короновирусдан вафот этганларнинг кўпини айнан шу инсонлар ташқил этади.

Касаллик дунёнинг баъзи қисмларига етиб бормади. Нима учун?

“Испан гриппи” пандемияси бошланган пайтда ҳалқаро йўловчи ташиш авиакомпаниялари ҳали мавжуд эмас эди. Ва шунга қарамай, бизнинг сайёрамизнинг кўпгина жойлари инфекциядан қочиб қутилмади.

Ҳа, пандемия дунё миқёсида ҳозиргига қараганда секинроқ ҳаракат қилар эди, чунки вирусни йўловчилар ташийдиган самолётларда эмас, балки поездларда ва кемаларда олиб юришган. Баъзи ҳудудлар узоқ вақт-ойлар ва хатто йилар давом этди, аммо “Испан гриппи” эртами-кечми уларга етиб боришди.

Бироқ, бир қатор жойларда одамлар ўзларини деярли ҳалоқатли вирусдан ажратишга муваффақият бўлишди – кўпинча 100 йилдан кейин ҳам, ҳозирги кунда ҳам аҳамиятли бўлган оддий чораларни қўллашди.

Масалан, ўша даврларда жамоат мактаблари ёпиб қўйилиб, жамоат йиғилишлари тақиқланган эди, асосий магистралдан қишлоққа кириш ҳам тўсиб қўйилган эди. Ҳудди шу ҳаракатларни яқин кунларда Ҳитойликлар томонидан қўлланилган, ҳозирги кунда эса Ўзбекистонда қўлланилган антивирус тадбирларида кузатса бўлади.

 “Испанка” гриппи пандемияси Биринчи жаҳон уриши вақтида, ҳукуматнинг муҳим манбалари ҳарбий эҳтиёжларга йўналтирилганида пайдо бўлган. Ўша даврда кўплаб мамлакатларда шифокорга фақат ўрта ёки бадавлат одамлар ташрифи буюриши мумкин бўлган.

Ушбу грипп харобаларда ва оддийгина қамбағал жойларда яшовчи, ёмон овқатланган ва санитария ҳизматисиз шароитларда яшаган кўплаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. 

 “Испан гриппи” дунёнинг ривожланган мамлакатларида соғлиқни сақлаш тизимларини яратишга туртки берди, чунки олимлар ва ҳукуматлар бундай пандемия аввалгига қараганда анча тезроқ ривожланишини тушинишди.

 Ҳозирги кунда эса, дунёда кенг тарқалган короновирус пандемиясини республикамиз ҳудудида кенг тарқалишини олдини олиш, яъни ҳалқимизни сақлаб қолиш мақсадида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан бир қатор амалга оширилаётган ишларни мисол қилиб келтирсак бўлади.

2020 йил 26 март куни Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда беморлар саломатлигини тиклашда нодавлат тиббиёт ташкилотлари имкониятларидан фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4649-сонли қарори қабул қилиниб, нодавлат тиббиёт ташкилотларига шошилинч профилактика ва эпидемияга қарши чоралар кўрилишини талаб қилувчи юқумли касалликлар қаторига киритилган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилиши назарда тутилган.

2020 йил 26 март куни фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4652-сонли қарори қабул қилиниб:

Коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари): врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм, кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм, бошқа ходимларга — 5 миллион сўм махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови (кейинги ўринларда — махсус тўлов) белгилангалигини алоҳида мисол қилиб келтирса бўлади. 

Ҳозирги кунда Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида кўплаб мисол қилиб келтирсак бўлади. Лекин, шу мисолларининг бирида алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман, яъни жорий этилган Карантин мисолида. 

Карантин қўлланилганидан сўнг, оммавий ахборот воситалари орқали намоён этиладиган видео-ролиқлар орқали айрим фуқароларимиз жорий этилган карантиндан норози бўлганлиги, карантин қоидаларига риоя этмаганлиги, айрим фуқароларимиз тўй-ҳашамлар ўтказганлиги, фуқароларимиз жамоат жойларда тиббий ниқобда юриши мумкинлиги белгиланган бўлсада айрим фуқароларимиз нафақат ўзининг соғлиғини ўйламаган ҳолда, балки ўз яқинларининг соғлигига ҳам бефарқ бўлганликларини кузатса бўлади. Айнан дунёмиздаги фуқароларнинг шу каби ўзининг соғлиғига бўлган бефарқ муносабатлари оқибатида Worldometer порталида жойлаштирилган маълумотларига кўра жорий йилнинг 12 апрел куни ҳолатига жаҳонда короновирус касаллигига чалинганларнинг сони 1 млн.796 минг одам ташкил этганлиги, шундан 110.000 одам вафот этганлигини, ривожланган давлатлар ҳисобланган АҚШ давлатида 20.500, Испанияда 16.900, Италияда 19.400, Францияда 13.800, дунёда медицинаси ривожланган деб тан олинган Германия давлатида эса 2.800 нафар одам кўз юмганлиги ачинарли ҳолатдир.

Бироқ, шу каби маълумотларни Оммавий ахборот воситаларимиз куни-туни фуқароларимизга етказишига қарамай, шифокорларимиз ҳамда ички ишлар органлари ходимларимиз куни туни ухламай ушбу касалликни олдини олиш учун кураш олиб борган чегараси бўлмаган меҳнат ҳиссасини қўшаётганликларига, Президентимиз қанчадан қанча ҳалқимизга қайғу ураётганлигига қарамай айрим бир фуқароларимиз ҳалигача карантин қоидаларини бузаётганлиги холатлари учраб турмоқда. Кўпчилик фуқароларимиз, ўзининг соғлиғини, касаллик тарқалиб кетиши мумкинлигини ўйламайди, “Тиббий ниқобни тақинг, касаллик чиққан” деб тушунтирилса-да, барибир қоидага риоя этмайди, лекин жаримага тортилишидан норози бўлади.

Ваҳоланки, ушбу пандемияни олдини олиш мақсадида жамоат жойиларда ниқобсиз юриш, тўй-ҳашамлар ва оммавий тадбирлар ўтказиш, кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамнинг тўпланиши, тунги клублар, чойхона ва ошхоналар, бильярд заллари, чилим марказлари фаолият юритганлиги учун ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан маъмурий жавобгарлик қўлланилмаса қанчадан қанча фуқароларимиз қурбон бўлиши мумкин.

Келинг яна бир “Испанн гриппи” 100 миллионга яқин одамларни қурбон қилганлигини эслаб ўтайлик. Ҳозирги кун билан ўша даврдаги шароитни инобатга оладиган бўлсак, шароитларда кескин фарқ бордир. 1918 йилда одамлар “Испанн гриппига” мутлақо тайёр бўлмаган деб айтсак хам бўлади. Касаллик қандай қилиб тарқалишини ҳаттоки билишмаган бўлса керак ҳам. Ҳозирги кунни олайлик, ҳозирги кунда замонавий технологиялар, Интернет ривожланиши хам ушбу касалликнинг олдини олиб камайтиришга ўзини хиссасини кўшиб келаяпти, деб айтса ҳам бўлади. Ваҳоланки, Давлатимиз Дастурлари асосида республикамизда уяли алоқа ва Интернет тармоқлари ривожланмаганида бизлар ушбу касаллик ҳақида қаердан билар эдик? Билганимизча ҳам қанча одам қурбон бўлар эди. Иккинчидан, 1918 йиларда хаттоки оддий бир “пенициллин” дориси ҳали кашф этилмаган эди, хозирчи, жахонда короновирусга қарши курашаётган қанчадан қанча махсус лабораториялар мавжуддир. Давлатимиз бизга шароит яратиб бераяпти, лекин бизлар Давлатимиз учун нима қилиб бераяпмиз? Биздан хозирги кунда давлатимиз фақатгина Сабр талаб қилаяпти, уйдан мақсадсиз чиқманглар дейилаяпти, керак бўлса ҳаттоки мактаб ўқувчилари билимсиз қолмаслиги мақсадида телевидение орқали махсус дарсларни ўтказиб бораяпти. Эквадор давлати мисолида айтадиган бўлсак, аҳолиси ушбу касалликдан қанчадан қанча зарар кўраётганлигини, кўчаларда ўликлар ётганлигини, тиббиёт соҳаси ўзининг фуқароларига ёрдам бера олмаётганилигини интернет тармоқларидаги видео-лавҳаларда кўрсак бўлади. Эквадор давлатининг ҳалқи ҳозирги кунда Давлати пандемияга қарши курашиш учун керакли бўлган ҳаракатларни олиб бормагалигидан норози бўлаяпти. Бизда-чи эса қандай? Бизда ҳалқимиз, давлатимиз фуқароларнинг уйигача олиб борган озиқ-овқатдан норози бўлганлигини, яширин йўллар орқали автомашиналарни зовурлар устидан икки труба устидан ўтказганлиги, фуқароларимиз ИИБ ходимларининг қонуний талабларига риоя қилмай қаршилик кўрсатганлиги тўғрисида Интернет тармоқларида видео-лавҳаларни кузатсак бўлади. Буни фақат ношукурлик ва бефарлик деб тушунсак бўлади. Бир одам айтган экан

“Дўстларингдан қўрқмагин, улар фақатгина сенга сотқинлик қилиши мумкин. Душманларингдан қўрқмагин, улар фақат сени ўлдириши мумкиндир. Бефарлардан қўрққин, сабаби айнан бефарқ бўлган фуқаролар борлиги туфайли бу дунёда қотиллик ҳам сотқилик ҳам мавжуддир”. 

Келинг ҳурматли фуқароларимиз, Давлатимиз томонидан ҳозирда пандемияга қарши курашга олиб бораётган сай-ҳаракатларини қўллаб қувватлаб, бефарқ бўлмайлик ва Давлатимиз томонидан талаб қилинган қоидаларига қатъи риоя этайлик.

Сайхунобод туман Адлия бўлими

Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.me/SayxunobodXabarlari



Report Page