Эксремизм ва терроризм келажаккатахдид.

Эксремизм ва терроризм келажаккатахдид.

@SayxunobodXabarlari

“Ислом фақат нурли ҳаётга, илм-маърифатга, яхшиликка ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонликка чақирмайди. Ана шу ҳақиқатни тан олмасдан, сохта ғояларга алданиб, зарарли оқимларга кириш, террорчи бўлиш – бу Ўзбекистон халқига мутлақо тўғри келмайди”.

Шавкат Мирзиёев

Азиз юртдошлар, мана, жонажон Ўзбекистонимиз ўз мустақиллигига эришганига ҳам қарийб 29 йил бўлди. Ўтган қисқа вақт мобайнида жуда катта ютуқларга, кенг кўламли ислоҳатларга, Юртбошимиз томонидан халқ фаровонлиги учун қилинаётган ишлар, яратилаётган имкониятларни санаб адоғига етолмайсан. Бутун дунё бизни тан олди. Ўтган асрларда захматкаш халқимиз тортган азоб-у, уқубатлар унитилиб, дориломон кунлар келди. Минг афсуски, ахборатлашган жамиятда яшар эканмиз интернетдан фойдаланиш маданиятига катта эътибор қаратмоғимиз ҳар қачонгидан муҳимдир. Ҳозирги кунда тинч ва осуда ҳаётимизга раҳна солаётган, ғаразли мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан тап тормаётган, Ислом дини нотўғри талқин қилиб ўзларига “ниқоб” қилиб олган баъзи ватанфурушлар, инсон қиёфасидаги ҳайвон кимсалар юртимиз бошига айниқса ёшлар келажагига катта хавф туғдирмоқда. Шу ўринда кўпчиликда бир савол туғилиши мумкин. Чегараларимиз мустаҳкам, мудофаа салоҳиятимиз энг замонавий куч воситлари билан таъминланган! Қандай қилиб юртимизга, ёшларимизга хавф туғилиши мумкин? Юқорида айтиб ўтганимиздек ҳозирги глабаллашув замонида интернет ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланиб бормоқда. Ёвуз мақсадларини амалга оширувчи кимсалар айнан ижтимоий тармоқлар орқали ҳар хил пофиллар, сайт ва каналлар остида ўз қабиҳ мақсадларини амалга оширмоқдалар. Такидлаш жоиски, динни ўзларига ниқоб қилиб олган бу ғаразли кимсалар қайсидир маънода ўз ниятларига эришаётгани ачинарли бир ҳол. Кўпчилик ёшларимиз диний таълимотнинг ҳеч бўлмаганда бошланғич тушунчаларига эга бўлмаганликлари, диннинг асл мазмун мохиятига ҳақида аниқ тасаввурга эмаслиги, оилада таълим тарбия, ёт ғояларга қарши мафкуравий имунитет етарлича шакллантирилмаганлиги салбий оқибатларга олиб келмоқда. Мухтарам Юртбошимиз томонидан  2017 йил 28 июлда қабул қилинган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПК-3160-сонли қарори айнан ҳозирги кунда бизларни ташвишга солаётган салбий оқибатлар ва тахдидлар тўғрисида эканлиги, ҳар биримизни масъулият билан ёндошишга ва жиддий малуҳаза қилишга бир чорлов бўлиши керак. Ушбу қарорда урғу берилган дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, акидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси,“оммавий маданият”, наркобизнес ва бошқа тахдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш, жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички тахдидлар-эл-юрт тақдирига лоқайдлик, махаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби салбий холатлар тўғрисида аҳолининг ҳар бир қатламига, айниқса ёшларга тўғри тушунча бериш, бу каби ҳолатлар ортидан келадиган салбий оқибатларнинг олдини олиш керак. Ҳозирги кунда ҳам террористик ва диний экстремистик фаолияти билан шуғулланувчи ташилотлар ижтимоий тармоқлар орқали кўпчилик ёшларни онгини захарлаб ўз тарафига ўтказаётган ҳолатлар учраб турибди. Бундан бир неча йиллар олдин ҳам шу каби ҳолатлар кузатилиб, кўр-кўрона тақиқланган оқимлар таъсирига тушган фуқароларимиз бугунги кунда Мухтарам Юртбошимиз томонидан авф этилиб, ижтимоий жамиятга қайтарилмоқда. Барча ҳақ-ҳуқуқлрари тикланди. Шу билан бир қаторда ўтган 2019 йилда Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан 2 маротаба хавф-ҳатарлар ўчоғи бўлган Сурия давлатидаги жангари гуруҳлар лагеридан “Меҳр” деб номланган операция орқали адашган, чин юракдан пушаймон юўлагн 200 нафардан ортиқ аёллар ва болалар келтирилди. Жамиятда ижтимоийлашуви таъминланди. Инсонпарварликнинг ҳар қандай ёрдами кўрсатилди. Ўша инсонлар қисматидан барча юртдошларимига сабоқ бўлиши, бундан етарли хулоса чиқаришлари керак.

Мен юқорида тўхталиб ўтилган салбий иллатлар, тахдидларнинг терроризм ва эктремизм йўналиши ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.

Терроризм(lot. Terror – qo’rqinch, daxshat)– сиёсий рақибларни, мухолифларнийўқотиш ёки қўрқитиш аҳоли ўртасида ваҳима ва тартибсизлик келтириб чиқариш мақсадидаги зўровонлик ҳаракатлари (таъқиб қилиш, бузиш, гаровга олиш, қотиллик, портлатиш ва бошқалар). Сиёсий,  диний,  мафкуравий  ва бошқа мақсадларга  эришиш  учун  шахснинг  ҳаёти, соғлиғига  хавф туғдирувчи,  мол-мулк ва бошқа  моддий   объектларнинг йўқ қилиниши  (шикастлантирилиши)  хавфини  келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни,  халқаро  ташкилотни,  жисмоний  ёки  юридик шахсни  бирон-бир ҳаракатлар  содир  этишга  ёки  содир  этишдан  тийилишга  мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга,  давлатнинг суверенитетини,  ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур  етказишга, қуролли можаролар чиқаришни  кўзлаб  иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий  вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят  кодексида жавобгарлик назарда  тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш  ёки  бошқа  жиноий қилмишлардир.

Ядровий терроризм – ядровий қурилмаларни портлатиш ёки портлатиш таҳдиди, радиоактив материаллар билан захарлаш, ядро обектларини босиб олишни ифода этади.

Кибертерроризм – махсус хакерлар дастурлар орқали компютер бошқарув тармоқларини эгаллаб олиш, компютер вируслари ёрдамида интернет тармоғини ишдан чиқариш.

Биотерроризм – вирус, кукун каби бактериалогик воситалардан фойдаланган ҳолда теракт содир этиш.

Кимёвий терреризм захарловчи ва бўғувчи газлардан террористик мақсадларда фойдаланиш.

Инфотерроризм – теракт содир этишга олиб келиши мумкин бўлган маълумотларнинг ОАВ орқали тарқалиши, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларнинг ўз техник имкониятларидан бошқаларнинг зарари учун зарари учун фойдаланиш.

Диний терроризм – ҳозирги замон терроризмнинг кенг тарқалган кўринишларидан бири бўлиб, у ёки бу диний ақидалардан фойдаланган ҳолда муайян мақсадларни кўзлайди.

«Экстремизм» (экстремизм – французча «еxtremisme», лотинча «extremus» - кескин, сўнгги) муайян жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган ғояларни тарғиб ва амал қилиш, конституцион тузумни зўрлаб ўзгартириш, куч ишлатиш  орқали ҳокимиятни эгаллаш ва ушлаб туриш, жамоат хавфсизлигига тажовуз қилишга қаратилган фаолият, мазкур мақсадлар йўлида ноқонуний қуролли тузилмалар ташкил этиш ёки уларнинг фаолиятида иштирок этиш тушунилади.

Бу каби салбий фаолият ва фаолият билан шуғулланувчи кимсалар ўз мақсадлари йўлида олға интилаётган ҳар қандай инсон ҳаётини ўнглаб бўлмас инқирозга олиб келиши ватанига хатто ўз туғушганларига қурол кўтариб, падаркуш бўлишларига сабаб бўлмоқда.

https://t.me/SayxunobodXabarlari




Report Page