Брифингда Сирдарё вилояти Пенсия жамғармаси бошқармаси бўлим бошлиғи Акбар Эгамбердиев соҳага оид саволларга жавоб берди.

Брифингда Сирдарё вилояти Пенсия жамғармаси бошқармаси бўлим бошлиғи Акбар Эгамбердиев соҳага оид саволларга жавоб берди.

@SayxunobodXabarlari

1.Савол:

Карантин вақтида пенсия таъминотига оид саволлар юзасидан онлайн тарзда мурожаат қилиш мумкинми?

Жавоб:

Пенсия ва нафақаларни тайинлаш, пенсия қонунчилиги, тартиб-қоидалар ва соҳага оид бошқа саволлар юзасидан Пенсия жамғармасида фаолият кўрсатаётган қисқа рақамли 1140 – “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиниши мумкин. Бунда, ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари орқали мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилади.

2.Савол: 

Пенсияга оид юзага келган саволлар бўйича яқин танишларим ёки қариндошларимга Пенсия жамғармасининг қайси электрон манзили ёки телеграм иловасини тавсия қилишим мумкин?

Жавоб:

Бундан ташқари, Пенсия жамғармасининг электрон почта манзили (pension_uz@pfca.mf.uz) ҳамда телеграм канали (@PensionFundRuz)га кириб бемалол савол йўллаш мумкин. Пенсия жамғармаси Сиз ҳақингизда қайғуриб, коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даврида кўчага чиқмасдан, соҳага оид саволлар бўлса, юқорида кўрсатилган алоқа воситалари орқали мурожаат қилишингиз сўрайди.

3.Савол:

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври аҳолининг ижтимоий таъминотини амалга оширишда яъни пенсия ва нафақаларни манзилли тарқатишда мазкур ҳолатнинг салбий таъсир ўтказмаслигига эришиш мақсадида қандай чора тадбирлар кўрилган?

Жавоб:

Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг 1 апрель санасига қадар пенсия ва нафақа тўловлари ведомостлари Халқ банки ва тижорат банкларига тўлиқ етказилиб, шу йилнинг 07 апрель санасига қадар талаб қилинган маблағлар 100 фоизи молиялаштирилишига эришилди.

Пенсия ва нафақа пулларини банк пластик карталари орқали олувчиларга эса маблағлар ҳар доимгидек, ойнинг бошида ўтказиб берилди. Пенсия ва нафақаларни нақд пул шаклида олувчиларга Халқ банки сайёр кассалари томонидан бевосита пенсия ва нафақа олувчиларнинг яшаш манзилларига “стерилланган ҳолда” тўланиши таъминланмоқда.

4. Савол:

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даврида таътилда бўлиш даври пенсия ҳисоблашда инобатга олинадими?

Жавоб:

Навбатдаги таътил ҳамда ҳақ тўланадиган таътил даври пенсия ҳисоблашда инобатга олинади. 

5. Савол:

Яқинда фарзандли бўлдим. Суюнчи нафақаси учун қанча муддатда ариза берсам бўлади?

Жавоб:

Бир марталик нафақа тўлови учун фуқаролар фарзанд туғилган кундан эътиборан 6 ой ичида мурожаат қилиш ва ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади. 

6. Савол:

Пенсия миқдори ҳақида маълумотларни олиш учун SMS хизмати мавжудми? Қўшним ушбу хизматга уланган экан.

Жавоб:

Пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, уларнинг пенсияси ёки нафақа миқдори, муддати ва бошқа маълумотларни реал вақт режимида мобиль (телефон) воситалари ёрдамида олишлари учун «SMS - pensiya» интерактив хизмати жорий этилган. 10711 қисқа рақамига пенсия иш рақамини юбориш орқали уланади.

7.Савол

Суд ҳужжатларига асосан пенсия миқдорига қўйилган чегирмаларни карантин муносабати билан вақтинчалик олиб ташлаш имтиёзлари мавжудми?

Жавоб:

Суднинг қарорига асосан ижро варақалари, алимент ва жарималар бўйича пенсия маблағига қаратилган чегирмалар пенсия мидорининг 50% кўп бўлмаган миқдорда чегирилиб борилади.

8.Савол

Жорий йилнинг июл ойида пенсия ёшига тўламан. Ҳозирги кунда карантин даврида уйдан чиқмай туриб, пенсия миқдоримни онлайн тарзда олдиндан ҳисоблатишим учун қандай имконият яратилган?

Жавоб:

Пенсия жамғармасининг расмий веб (http://pfru.uz) сайтида ушбу имконият яратилган. Фақат пенсия ҳисоблаш натижасида таҳминий миқдор тақдим этилади.

 9. Савол:

Карантин вақтида фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати келган бўлса пенсия тўлови тўхтатилмайдими?

Жавоб:

Инқирозга қарши курашиш Республика комиссиясига карантин вақтида фуқаролик ҳужжатлари (паспорт, ишончнома) муддати тугаган фуқаролар учун пенсия ва нафақа тўловларини узлуксизлигини таъминлаш юзасидан таклифлар киритилган. Тўлов тартибига вақтинчалик ўзгартириш киритилса оммавий ахборот воситалари орқали хабар берилади.

https://t.me/SayxunobodXabarlari


Report Page