Брифингда Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи Бахромов Алишер Норбобоевич соҳага оид келиб тушган саволларга жавоб берди.

Брифингда Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи Бахромов Алишер Норбобоевич соҳага оид келиб тушган саволларга жавоб берди.

@SayxunobodXabarlari

1-савол. (Боёвут тумани, “Қаробчи” маҳалласи, Мароқанд кўчаси, 12-уйда истиқомат қилувчи, Боёвут тумани 7-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Абдужабборова Дилноза)

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида нечта ва қайси фанлардан тест топширамиз?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ПҚ–4319-сон қарори асосида 2020/2021 ўқув йили қабулидан, яъни шу ўқув йилидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилиши белгиланди.

2-савол. (Мирзаобод тумани, М.Улуғбек МФЙ Гулзорли кўчаси, 13-уйда истиқомат қилувчи, Мирзаобод тумани 25-умумтаълим мактабининг 11-А синф ўқувчиси Хасанова Иззатой Рустамжон қизи)

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ҳақида маълумот берсангиз ва ушбу маълумотларни қаердан олишимиз мумкин?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сонли баёнининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари” тасдиқланди, унда фанлар номи, баҳолаш мезонлари ҳар бир тўғри берилган балл ва максимал балл миқдори келтирилган бўлиб;

Биринчи бўлимдаги барча тест топширувчилар учун мажбурий фанлар бўйича:

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 31,5.

Математика - 15 та савол, ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 31,5.

Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 31,5.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94,5 баллни ташкил этади.

Иккинчи бўлимдаги бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўйича:

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл – 93.

2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл – 93.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Умумий ҳолда, 2020/2021 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280,5 баллни ташкил этади.

Биринчи ва иккинчи бўлимдаги тест синовлари бир вақтда бўлиб ўтади.

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонларини @rasmiydtm – Davlat test markazining rasmiy telegram kanaliдан ва https://dtm.uz/ – Davlat test markazining rasmiy veb-sayti нинг “Янгиликлар” бўлимидан 2019 йил 21 декабрдаги “Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди” янгиликларидан олишингиз мумкин. (https://dtm.uz/post/view/test-sinovi-topshiriladigan-fanlar-majmuasi-tasdiqlandi)

3-савол. (Гулистон шаҳар, 4-мавзе, 52-уй, 18-хонадонда истиқомат қилувчи, Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг 3-курс ўқувчиси Ўразалиева Феруза)

Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари учун тайёргарлик кўришимиз учун қайси китоблардан фойдаланишимиз керак?

Ҳозирги кунда, барчамиз учун карантин вақтида белгиланган, тартиб қоидаларга амал қилган ҳолда, уйда чиқмасдан, олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари учун тайёргарлик кўришда албатта китоблардан фойдаланишимиз зарур, бунинг учун https://dtm.uz/ – Davlat test markazining rasmiy veb-sayti нинг “Фойдали маълумотлар” бўлимидаги “Тавсия этилган дарсликлар рўйхати”дан олишингиз мумкин. (https://dtm.uz/info/textbooks)

www.dtm.uz (https://dtm.uz/)

Davlat test markazi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Huzuridagi Davlat test markazi

Тавсия этилган дарсликлар 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати берилган бўлиб унда Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари бўйича келтирилган адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида тузилган.

Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (2 йиллик) учун 2019-2020 ўқув йилида фойдаланишга тавсия этилган амалдаги дарсликларнинг электрон шаклини Халқ таълими вазирлигининг Ахборот таълим порталидан юклаб олишингиз мумкин. Мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарларни www.aim.uz сайти орқали юклаб олишингиз мумкин.

Тавсия этилган дарсликлар ва мустақил ўқиш учун китобларни ўқиш билан биргаликда https://dtm.uz/ – Davlat test markazining rasmiy veb-sayti даги “Фойдали маълумотлар” бўлимидан “Намунавий тест топшириқлари ва уларни ечиш бўйича тавсиялар”дан ҳам фойдаланишингиз мумкин. (https://dtm.uz/info/recommendations)

4-савол. (Янгиер шаҳар, Маърифат маҳалласи, Маърифат кўчаси 21-уйда истиқомат қилувчи, Янгиер педагогика коллежи 3-курс ўқувчиси Мамаризаева Озода)

Касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта фанлар бўйича тест синовлари топшириладиган таълим йўналишлари қайсилари?

Жавоб: Мамлакатимизда таълим соҳаси, айниқса, салоҳиятли педагог кадрлар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар юқори даражага кўтарилди. Соҳага оид ўзгариш ва янгиликлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4623-сонли қарорида ўз аксини топди.

Педагогиклик соҳасини танлайдиган абитуриентлар диққатига шуларни маълум қилиш лозимки, ушбу қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб педагогик фаолиятда умумтаълим фанлари муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта фанлар бўйича тест синовлари топшириладиган таълим йўналишлари:

5111100 – Мусиқа таълими.

5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси.

5112000 – Жисмоний маданият.

5112300 – Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Мажбурий учта фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади.

5-савол. (Гулистон шаҳар, 3-мавзе, 19-уй, 8-хонадонда истиқомат қилувчи, Гулистон давлат университети академик лицейининг 2-курс ўқувчиси Собирова Мафтуна)

Kарантин вақтида Давлат тест марказининг е-Sinov tizimi ва Online test дан қандай фойдаланишимиз мумкин?

Жавоб: Давлат тест маркази томонидан тест топшириқлари очиқлигини таъминлаш мақсадида e-Sinov тизими ишга туширилди. Бу тизим орқали абитуриентлар ҳар бир фан бўйича “Тест топшириқлари тўплами 2019” амалий қўлланмаларида нашр этилган тест топшириқлари тўпламларидан шакллантирилган вариантни ечиб, ўз билимларини синаб кўришлари мумкин.

Мазкур тизим фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун телеграм мессенжерида ишга туширилган бўлиб, тизимдан @dtmxizmatbot телеграм бот орқали фойдаланиш мумкин.

Ботдан фойдаланиш йўриқномаси

Ботдан фойдаланиш 3 босқични ўз ичига олади:

1. Рўйхатдан ўтиш;

2. Тест вариантига буюртма бериш;

3. Тест натижасини билиш.

1. Рўйхатдан ўтиш.

1.1. Телеграм мессенжерининг қидириш функциясидан фойдаланган ҳолда @dtmxizmatbot топилади ва тизимни ишга тушириш учун start (начать) тугмаси босилади.

1.2. Телефон рақамини рўйхатдан ўтказиш учун “Телефон рақамини жўнатиш” тугмаси босилади ва телеграм мессенжерининг ҳақиқатдан ҳам телефон рақамини юбориш ҳақидаги сўровига ижобий жавоб берилади.

www.dtm.uz (https://dtm.uz/)

Davlat test markazi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Huzuridagi Davlat test markazi

1.3. Ботдан фойдаланиш учун фойдаланувчига қулай бўлган тил танланади. Бунинг учун “Тилни ўзгартириш” тугмаси босилади ва керакли тил танланади.

2. Тест вариантига буюртма бериш.

2.1. Тест вариантига буюртма бериш учун “Тест вариантига буюртма” тугмаси босилади.

2.2. Тест варианти қайси тилда бўлиши танланади.

2.3. Қайси фандан тест варианти кераклиги танланади.

2.4. Танланган фандан сўнг PDF форматда буюртмачига тест варианти жўнатилади.

3. Тест натижасини билиш.

Тест вариантини ечгандан сўнг @dtmxizmatbot телеграм ботига қуйидаги форматда тест варианти жавобини жўнатиш лозим:

[Тест варианти рақами] [Бўш жой] [Тест варианти жавоби(30 та)]

Масалан:

Бунда мос равишда бўш жойдан кейин келган 1 ҳарф 1 тестнинг, 2 ҳарф 2 тестнинг, 30 ҳарф 30 тестнинг жавоби тарзида қабул қилинади.

Юборилган маълумотлар “Тасдиқлаш” тугмаси орқали тасдиқлангандан сўнг натижа таҳлил этилиб, тест натижаси фойдаланувчига юборилади.

Шу билан биргаликда ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб e-Sinov тизими билан ишлаш имконияти кенгайтирилди

Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 31-март куни e-Sinov нинг бепул тизими ишга туширилган эди. Қайд этиш керакки, 3 кун давомида тизимга кираётган фойдаланувчилар сони 44 000 дан, фойдаланувчиларга етказилган буюртмалар сони эса 120 000 дан ошиб кетди. Бир вақтнинг ўзида ўртача 1 500 нафардан ортиқ фойдаланувчи тизим хизматидан фойдаланмоқда.

Шуларни ҳисобга олиб, e-Sinov тизимига бўлаётган сўровлар оқимига ўз вақтида хизмат кўрсатиш ва шу билан бирга тизимнинг самарали иш фаолиятини давом эттириш мақсадида қўшимча @dtmxizmat1_bot, @dtmxizmat2_bot ва @dtmxizmat3_bot ботлари ишга тушурилди.

Ушбу ботлар орқали фақат тест натижаларини олиш имкони мавжуд бўлиб, қолган барча хизматлар асосий @dtmxizmatbot боти орқали амалга оширилади.

Фойдаланувчилардан қуйида келтирилган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз:

• бир кунлик эҳтиёж учун етарли бўладиган тест вариантларига буюртма бериш;

• ҳар бир сўров ёки буюртма бажарилмагунча қайтадан бир неча маротаба ушбу сўровларни такрорламаслик;

• буюртма асосида олинган тест варианти натижасини олиш, таҳлил қилиш ва кейинги тест вариантига буюртма бериш;

• мурожаат юборишдан олдин “Маълумот” тугмасини босиш орқали фойдаланиш йўриқномаси билан танишиб чиқиш.

Юқоридаги қоидаларга зид равишда тест вариантларига қисқа вақтда бир неча юз маротаба буюртма бераётган фойдаланувчиларга тизим томонидан чекловлар қўйилиши мумкин.

Мажбурий фанлардан очиқ тестлар яъни “ONLINE TEST” тизими

Давлат тест маркази томонидан очиқ тестлар билан ишлаш тизими ишга туширилди.

Тизимдан фойдаланиш орқали хоҳловчилар:

- ўз билимини синаб кўриши;

- мажбурий фанлар (“она тили”, “математика”, “Ўзбекистон тарихи”)га доир тест топшириқлари бўйича тасаввурга эга бўлиши;

- очиқ тестлар билан ишлаш кўникмасини ҳосил қилиши мумкин.

“ONLINE TEST” тизимидан фойдаланиш йўриқномаси

Тизим Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ишга туширилган бўлиб, тизимдан http://onlinetest.dtm.uz/newtest/ манзили орқали фойдаланиш мумкин.

Сайтга кирганда дастлаб “Кириш” ойнаси очилади. Тизимга кириш учун фойдаланувчидан телефон рақами ва парол сўралади.

Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар телефон рақами ва паролни киритиб, тизимга кириши ва ундан фойдаланиши мумкин.

Тизимда биринчи марта кираётганлар эса дастлаб рўйхатдан ўтишлари лозим.

Рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами, электрон почта манзили, парол ва тасдиқлаш коди киритилади.

Рўйхатдан муваффақиятли ўтилганда фойдаланувчилардан “Таълим тили” ва “Фан” номини танлаш сўралади. Бунда фойдаланувчи таълим тили сифатида “ўзбек”, “рус”, “қорақалпоқ” тилларидан бирини, фан сифатида эса “она тили”, “математика” ва “Ўзбекистон тарихи” фанларидан бирини танлаши мумкин.

Шундан сўнг фойдаланувчига ўзи танлаган таълим тилида танлаган фанидан очиқ тестлар тақдим этилади.

Тестлар очиқ тест шаклида бўлиб, тўғри жавоб ёзма равишда киритилади.

Aгар фойдаланувчи саволнинг жавобини билмаса “саволнинг жавобини билмайман” тасдиқ белгиси орқали кейинги саволга ўтиши мумкин.

Ҳар бир тест учун 1,5 дақиқа вақт ажратилган бўлиб, фойдаланувчи шу вақт ичида жавобни белгиламаса тизим автоматик тарзда кейинги саволга ўтади.

Фойдаланувчига жами 15 та очиқ тест берилади. Тест якунида тест топшириқлари, фойдаланувчи киритган жавоблар ва тўғри жавоблар жадвал шаклида тақдим этилади.

⚡️⚡️ Foydali ma'lumotlar

Keyingi kunlarda Davlat test markaziga e-Sinov (@dtmxizmatbot) tizimi orqali, tizim aniq xizmat turini ko'rsatishga mo'ljallangan bo'lsa-da, fuqarolar tomonidan bu tizimga tegishli bo'lmagan, xususan, test sinovi topshirish belgilanayotgan 5 ta fan, majburiy fanlar, test topshiriqlarini yechish mashqi, test topshiriqlari to'plamlari kabi murojaatlar ko'paymoqda. Shularni hisobga olib, Davlat test markazida ayni vaqtda ishlayotgan xizmat turlari havolalari, tavsiya shaklidagi xizmatlar va manbalar nomlarini keltirib o'tamiz.

Abituriyenlarning bo'sh vaqtlarida foydali bo'lgan xizmatlar va manbalar:

1. Namunaviy test topshiriqlari va ularni yechish bo‘yicha tavsiyalar

https://dtm.uz/info/recommendations

2. Namunaviy test topshiriqlari

https://dtm.uz/page/namunaviy_testlar

3. Tavsiya etilgan darsliklar ro‘yxati

https://dtm.uz/info/textbooks

4. Oliy ta'lim muassasalari bo'yicha o'tish ballari

https://dtm.uz/info/passing-scores

5. Test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi

https://dtm.uz/post/view/test-sinovi-topshiriladigan-fanlar-majmuasi-tasdiqlandi

6. Kimyo fanidan namunaviy test varianti yechimlari (o'z)

https://dtm.uz/upload/file/pdf/kimyo2020.pdf

7. Kimyo fanidan namunaviy test varianti yechimlari (rus)

https://dtm.uz/upload/file/pdf/kimyo2020_ru.pdf

8. Matematika (majburiy) fanidan namunaviy test topshiriqlari

https://dtm.uz/post/view/matematika-majburiy-fanidan-namunaviy-test-topshiriqlari

9. Majburiy fanlardan ochiq testlar (''ONLINE TEST'' tizimi)

https://dtm.uz/post/view/majburiy-fanlardan-ochiq-testlar-online-test-tizimi

10. Test topshiriqlari to'plami – 2019

https://dtm.uz/page/toplam2019

11. Davlat test markazi Sirdaryo viloyati bo’limining telegram kanali

https://t.me/dtmsirdaryo

Murojaatlar, takliflar va savollarni shu yerga yuboring

@sirdaryodtm_bot

Davlat test markazi Sirdaryo viloyati bo’limining facebookdagi sahifasi

www.facebook.com/dtmsirdaryo/

Hurmatli abituriyentlar, murojaat qilish yoki foydalanishda adashmang.

Davlat test markazi barcha foydalanuvchilarga muvaffaqiyat tilaydi.

O'zingizning, yaqinlaringizning sog'ligiga befarq bo‘lmang.

www.dtm.uz (https://dtm.uz/info/recommendations)

Namunaviy test topshiriqlari va ularni yechish bo‘yicha tavsiyalar

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page