Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

@SayxunobodXabarlari

• Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.

• Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.

• Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.

• Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.

• Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.

• Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.

• Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.

• Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.

• Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.

• Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.

• Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.

• Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.

• Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.

• Иложи борича кам ухла.

• Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.

• Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.

• Яхшилик қилишга имкон изла.

• Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.

• Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.

• Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.

• Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.

• Бор нарсаларга қаноат қил.

• Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.

• Яқинларингнинг ҳаёти ширин бўлишига ҳисса қўш.

https://t.me/SayxunobodXabarlari



Report Page