Президентимиз айтганидек "Фақат тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасак, тушкунликка берилмасак, марра бизники бўлади.

Президентимиз айтганидек "Фақат тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасак, тушкунликка берилмасак, марра бизники бўлади.

@SayxunobodXabarlari

Коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида қатор чора-тадбирлар юртимизда амалга оширилаяпти. Қўшни республика ва хорижий давлатлардан қайтган ва қайтарилган ватандошларимизда касаллик аломати бўлмасада, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Сирдарё вилоятидаги махсус муассасаларда 14 кунлик тиббий кузатувга олинган эди.

Ана шундай фуқаролардан 232 нафари Гулистон давлат университети ётоқхонасда тиббий кузатувда бўлиб уларга жорий йилнинг 5-апрель санасида, Мирзаобод туманидаги махсус муассасада тиббий кузатувда бўлган 702 нафар фуқарога 7-апрель санасида, Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида кузатувда бўлган 102 нафар фуқародан 90 нафари ҳам кузатувдан чиқарилди.

Касаллиги бўлмасада тиббий кузатувга - карантинга олинганларнинг бир жойда тиббий қоидаларга амал қилиб яшашлари учун барча шароитлар яратилганди. Шифокору хамширалар, бу тадбирга маъсул бўлган идора ташкилот ходимлари фидойилик наъмунасини кўрсатишди.

-Улар кетиш олдидан яна бир бор чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда вирус аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлиги инобатга олиниб, оилалари бағрига қайтиш учун рухсат берилди,-дейди вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Бахром Турсунов.-Энг қувонарли томони тиббий кузатувга олинган фуқароларда коронавируснинг белгилари бўлмиш иситма, қуруқ йўтал, нафас қисиши ва бошқа ҳолатлар кузатилмади.

Ҳозир бизни вилоят юқумли касалликлар шифохонамизда яна 12 нафар кузатувдаги фуқаролар бўлиб уларнинг соғлигида муаммо йўқ. Шудай бўлсада улар малакали шифокор ва ҳамшираларимизнинг доимий назоратида.

Бугун ушбу юқумли касалликлар шифохонасида 14 кун мобайнида туну кун навбатчиликда турган 30 нафар, яъни бош шифокор, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари Қаҳрамон Маматқулов, реаниматолог, инфекционист, шифокор лаборант, дорихона мудири, ҳамшира, кичик тиббиёт ходимлари вилоят юқумли касалликлар шифохонаси қошида очилган Гепатология маркази директори Маҳбуба Мирзаева бошчилигидаги 20 кишилик шифокор, реаниматолог, инфекционист ва ҳамшира, кичик тиббиёт ходимлари билан ўрин алмашишди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акбархон Мирзахонов ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акром Азизқулов ўрин алмашиш тадбирида иштирок этиб, фидойлик наъмунасини кўрсатган тиббиёт ходимларига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев ва вилоят раҳбарияти номидан ташаккур билдирди. Янги гуруҳ аъзоларига фидойилик кўрстишини тилади. 

Энг асосийси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида Президентимиз таъкидлагандек "Бутун дунёнинг бошига тушган бу мураккаб синовдан биз, Худо хоҳласа, янада кучли бўлиб, бир-биримизга меҳримиз янада зиёда бўлиб, албатта ёруғ юз билан ўтиб оламиз. Фақат тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасак, тушкунликка берилмасак, марра бизники бўлади.

Бу вақтинчалик қийинчилик ва муаммолар, албатта, ўтиб кетади. Пок ниятли, дину диёнатли, сабр-бардошли, олижаноб халқимиз билан ҳали кўп яхши кунларни кўрамиз, кўп тўй-томоша ва тантаналарни биргаликда нишонлаймиз, олдимизга қўйган мақсадларимизга албатта етамиз".

Ғулом ПРИМОВ

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page