Китоб ҳам қалқон, ҳам қурол.
@SayxunobodXabarlariМиллат, дин, ёш, макон танламаётган коронавирус балоси инсониятга Ҳақдан берилган катта синовдир.Ўзбекистонимизда ҳам айни дамда сизу-биздан бирдамликни, ҳамжиҳатликни, инсонпарварликни, озодалик, сабр-тоқат ва ҳушёрликни, жасорат ва фидоийликни талаб этаётган жанг кетмоқда.СОVID-19 ва энг олий мавжудот инсонлар ўртасидаги жанг.Биз тарихдан инсоният ўртасидаги қирғинбарот жангу жадаллар гувоҳимиз.
Инсонлар -тафаккури билан яратилган қуроллар инсонларни қирди.Дунё ларзага келди.Кўз ёшлар, бехуда қонлар оқди.Бугун ҳам одамзотга келган вирус офатидан дунё ларзада.Айни дамда тавба ва шукрона онлари, ёмонликдан қочиб эзгуликка интилиш онлари, бир жону бир тан бўлиб, бир халқ бўлиб бир-биримизга, юртбошимизга камарбаста бўлиш онлари.
Эртанги осуда кунларимиз... Оппоқ орзуларимиз рўёби, фарзандларимиз кулгуси ва порлоқ келажаги учун бугун темир интизомга риоя қилишимиз шарт. Совуқ қуролларсиз шиддат билан давом этаётган бу кураш майдонида энг яхши қурол ҳам, энг яхши дўст ҳам, ишончли қалқон ҳам китоб.
Китоб мутолааси бизга умид, бизга куч, бизга ишонч ва бизга шукроналик ҳиссини беради. Қалб малҳами китоб, барча маҳалла ва хонадонларга кириб боришини истаётган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гавҳар Ҳусаинова гигиенага амал қилган ҳолда ўз кутубхонасидан китобларини аҳолига тарқатиб бермоқда.
Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/SayxunobodXabarlari