Ўзбекистон икки палатали парламенти тарихида янги воқелик: Парламент палаталарини муросага келтирувчи Келишув комиссияси тузилди

Ўзбекистон икки палатали парламенти тарихида янги воқелик: Парламент палаталарини муросага келтирувчи Келишув комиссияси тузилди

@SayxunobodXabarlari

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясини тузиш ҳақидаги масала қайта кўриб чиқилди. Бу масала қуйи палатанинг жорий йил 30 мартдаги мажлисида қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлган эди.

Ушбу Қонун Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил 28 февралдаги ялпи мажлисида рад этилган эди.

Ушбу масала юзасидан Қонунчилик палатаси масъул қўмитаси томонидан Келишув комиссиясини тузиш ҳақида таклиф билдирилган эди. Аммо мазкур масала муҳокамасида депутатлар, фракциялар аъзолари эътироз билдириб, қонун лойиҳаси ташаббускорининг қатъий позициясини билмай туриб, қолаверса, Сенатнинг аниқ таклифлари йўқлигини ҳисобга олиб, ушбу масалани мажлис кун тартибидан чиқариш ҳамда Сенат томонидан аниқ таклифлар тақдим этилмагунча муҳокама этмаслик таклифи айтилган эди.

Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида масъул қўмита томонидан мазкур Қонун бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш учун Сенатнинг таклифига кўра келишув комиссиясини тузиш фикри илгари сурилди. Ўтган сафарги ялпи мажлисда депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза, таклиф ва эътирозларни мазкур Келишув комиссияси доирасида атрофлича ўрганиб чиқилиб, хулоса тайёрлаш энг тўғри ва мақбул йўл экани билдирилди.

Ушбу таклиф депутатлар томонидан маъқулланди ва парламент иккала палатаси вакилларидан иборат таркибда Келишув комиссияси тузилди. Комиссияга Қонун лойиҳаси бўйича барча келишмовчиликларни бартараф этиш вазифаси юкланди.

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page