САЙХУНОБОДНИНГ САХОВАТПЕША ИНСОНЛАРИ!

САЙХУНОБОДНИНГ САХОВАТПЕША ИНСОНЛАРИ!

@SayxunobodXabarlari
Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган ёлғиз кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси қошидаги жамоатчилик асосида “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га саховатпеша тадбиркорлар ҳамда фуқароларимиздан кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинмоқда.

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Шулар қаторида вилоят Кенгаши депутати, “РАВШАН” хусусий клиникаси раҳбари С.Яриев томонидан 20 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик қилинди.

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Бундан ташқари тумандаги чорвачилик йўналишидаги “Наврўз” фермер хўжалиги раҳбари томонидан “Нуробод” маҳалласидаги 780 та оилага 100 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия сифатида тарқатилди.

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вилоят бўлими ҳисоб рақамига ҳам ҳомийлик маблағлари ўтказишда сайхунободликлар жонбозлик кўрсатишмоқда, жумладан, бугунги кунгача жами 80 млн сўм ҳомийлик қилинган бўлса, биргина “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи нуроний Маҳмудхон ҳожи Раимов ўзининг оилавий бюджетидан коронавирусга қарши курашиш мақсадида 5 млн сўм хайрия қилди.

Кўринг, ҳавас қилинг ва Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг!

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page