Ботиржон Мирзақуловнинг ташаббуси...

Ботиржон Мирзақуловнинг ташаббуси...

@SayxunobodXabarlari
Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Сайхунобод туман Иттифоқ МФЙнинг янги биноси ишга тушди. Тумандаги маҳаллаларни биноси туман ҳокими Ботиржон Мирзақуловнинг ташаббуси билан тумандаги мактабларнинг ёнидан қуриб битказилмоқда, маҳаллаларни бинолари мактабларнинг ёнидан қурилаётганлиги "мактаб ва маҳалла биргаликда тарбия маскани" деган хулосани беради.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Ушбу маҳалла биноларидан маҳалла раиси ва ўринбосарлари ҳамда участка нозирига алоҳида хоналар, ундан ташқари компютер хонаси ҳамда маҳалла учун мўъжазгина кутубхона жой олган, тумандаги 19-та маҳалла биноларини барчаси бир хил кўринишга эга.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Бундай ташаббусдан туман аҳолиси мамнун. Ҳашар элга ярашар деганларидек, ушбу маҳалла биноларини маҳалла аҳли ҳашар йўли билан қуриб битказмоқдалар.

Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.me/SayxunobodXabarlari


Report Page