Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахбороти

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахбороти

@yangihayot_gazetasi

Ҳурматли фуқаролар!

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 2020 йил 7 апрел соат 10:00 ҳолатига сизга шуни маълум қилади.

Айни вақтда пандемияга айланиб улгурган коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида юртимизда, қолаверса Сирдарё вилоятида кенг кўламли ишлар ташкил этилган. Вилоят ҳокимлиги хузурида Махсус штаб ташкил этилиб, штаб аъзолари томонидан туну кун назорат кучайтирилган тартибда олиб борилаяпти. Давлат ва нодавлат муассасалар, жамоат жойлари, аҳоли яшаш пунктлари,  бозорлар, кўча ва хиёбонларда дезинфекция ишлари олиб борилиб, зарарсизлантириш чоралари кўрилаяпти.

Мавжуд тиббий муассасаларимизда эса коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни ётқизиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида махсус хоналар ташкил этилиб, зарур дори- дармон ва тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланаяпти.

Бугунги кунгача вилоятимизда доимий яшаб келаётган фуқаролар орасида коронавирус инфекцияси билан касалланган бирон бир бемор қайд этилмади.

Аниқ, маълумотларга мурожаат этгудек бўлсак, вилоятимиз ҳудудида

уй шароитида карантинга олинган фуқаролар сони 873 нафарни, махсус муассасаларда карантинга олинган фуқаролар сони 1859 нафарни, карантиндан чиқарилган фуқаролар сони 6145 нафарни ташкил этиб, ушбу

Карантинга олинган фуқароларимиз орасида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар қайд этилмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан 2020 йил 7 апрель кечки соат 02:00 ҳолатига Республикамизда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони тўғрисида берган ахборотида кўрсатилган 4 нафар Сирдаёлик фуқаролар Сирдарё вилоятида ҳисобда туради. Уларнинг бир нафари Тошкент вилоятинг Юқори Чирчиқ туманидаги, 3 нафари Фарғона вилоятидаги ҳориждан кеган фуқаролар учун мўлжалланган карантин муассасаларида даволанмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва тегишли идора ва ташкилотлар томонидан коронавирус касаллигини тарқалишини олдини олиш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда, шунингдек, эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида фуқароларимиздан кўрилаётган карантин чоралари ҳамда чекловларга амал қилишини яна бир бор сўраб қоламиз. Энг аввало коронавирус инфекцияси ҳавфидан ўзингизни ва оилангизни асранг. Соҳа мутахассислари томонидан берилаётган кўрсатмаларга, карантин қоидаларига амал қилинг ва уйда ўтиринг.

Вилоятда коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар, чора- тадбирлар тўғрисида расмий телграм каналимиз @malhamssb орқали кунлик маълумот бериб борамиз.

Рустам ЮЛДАШЕВ

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати



Report Page