Дадажонимга мактуб !

Дадажонимга мактуб !

@SayxunobodXabarlari

Дадажон, Сизни соғиндим, қачон келасиз, мана бугун 14 кун бўлди, менга, укаларимга ҳеч ким школад, музқаймоқ, ширинликлар олиб келмаябди.

Бизни боғларга ўйнатгани ҳеч ким олиб бормаябди...

Нега, бизни айбимиз нима?

Бобом укаларимга айтдиларки, Сиз жангга кетганмишсиз, аждарҳолар билан урушябсиз экан, аммо мен биламан, телевизорда фақат шуни кўрсатябдилар, Сиз Коронавирусга қарши курашябсиз, бобом ҳар куни шунча бўлди, бунча бўлди дейдилар.

Бувижоним ҳар куни йиғлайдилар, намозларида дуо қиладилар, жаннатда яшаётган эканмиз,билмабмиз-а,деб такрорлайдилар, негалигини тушунмайман.

Азон овози эшитилябди, аммо Бобом ҳам масжидга бормаябди.

Маҳалладан келиб бобом ва бувимга ёши катталар кўчага чиқманглар дедилар.

Ойижоним эса ҳар доимгидек ҳушчақчақ эмаслар.

Овқатларимиз ҳам доимгидек ширин эмас...

Биз умуман кўчага чиқмаябмиз, бошқа ўртоқларим ҳам кўчага чиққанлари йўқ, уйимиз деразасида қараганимда ҳам дугоналаримни умуман кўрмаябман. Кўчаларда машиналар сув сепябди, бувимни айтишича улар сув эмас,қандайдир дори сепаётган эканлар.

Мактабимни ҳам соғиндим. Биз ҳар куни телевизорда дарс ўтябмиз.

Бугун укаларим билан Сизга хат ёздик, тоғам хатни олиб бориб бераман дедилар.

Нима бўлганда ҳам тезроқ келинг, соғиндик, тўғри Сизга хат ёзябману аммо бироз йиғлаябман, тўғри йиғламайман деб Сизга ваъда берганман, аммо иложи бўлмаябди..., кўзларим дув-дув ёш тўкилябди-ку...

Телефонингиз эса доим ўчиқ, ҳар куни бир неча марта қиламан...

Қачон тугайди...

Бобом ва Бувим "Халқимизни балолардан қутқаргин" деб дуо қилябдилар, биз ҳам бирга дуо қилябмиз. 

Тезроқ келинг, тезроқ келинг, тезроқ келинг, бизга ҳеч нарса олиб келмасангиз ҳам майли...

Соғинч билан қизингиз...

https://t.me/SayxunobodXabarlari




Report Page