Ал-Хоразмий

Ал-Хоразмий

@SayxunobodXabarlari

Алломанинг тўлиқ исми Абу Абдуллох Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий.

Ал-Хоразмий буюк математик астрономик ва геогриф олим бўлган.

Ал-Хоразмий 783 йилда Хоразмда туғилган. Математика ва фалакиёт ва георгафияга қизиқиши ёшлигидаёқ баланд эди.

Ал-Хоразмий дунё фанларига ғоят катта ҳисса қўшди. У алгебра фани асосчиси ва буюк кашфиётчи. “Алгебра” сўзи унинг “Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал муқобала” номли рисоласидан олинган.

Ал-Хоразмий алгоритимнинг кашфиётчисидир, “Алгоритм” сўзи “ал-Хоразмий” сўзининг ўрта аср Европа фанида лотинчасига ўгирилишидир (дастлаб таржимонлар арабча ёзилган Ал-Хоразмийни “алхоритсм” ёки “алгоритм” деб лотинчага ўгирганлар).

Ал-Хоразмий номи эса “Алгоритм” шаклида фанда абадий ўрнашиб қолди.

У. Боғдоддаги “Байт-ул хикма” илмий марказида фаолият кўрсатган. У ерда илмий раҳбар бўлиб ишлаган.

Униг “Ал-жабр вал муқобил ҳисоби ҳақидаги қисқача китаб” асарида тарихда биринчи марта алгебра фани, яъни математиканинг миқдорлари устида, уларнинг сон қийматидан қатъий назар бажариладиган амалларининг умумий қонуниятларини ўрганадиган бўлимини яратди.

Ал-Хоразмийнинг гографияга оид асари араб тилида бўлиб, ўнлаб георгафик асарларнинг яратилишига замин яратди.

Унинг “Зиж” асари Европа Шарқ мамлакатларида астрономиянинг ривожланишига йўл кўрсатиб берди. Ал-Хоразмийнинг “Ҳинд ҳисоби бўйича китоб”, “Астрономик зижи”, “Ер сурати ҳақида китоб” асарлари ХI-ХII-асрлардаёқ лотин тилига , ХIХ-ХХ асрларда эса, ҳозирги замоннинг энг кенг тарқалган тилларига ўгирилган. Бу асарлар деярли 12 аср давомида барча мусилмон мамлакатларида (Ал-Хоразмий ўз асарларини ўша замон мусилмон мамлакатларида барча фанларнинг умумий тили бўлган араб тилида ёзилган) ва деярли 1000 йил давомида Европа мамлакатларида фанга, амалиётга, инсон манфаатларига хизмат қилмоқда. Ал-Хоразмий қаламига мансуб 20 дан ортиқ асарларини 10 таси бизга етиб келган. Булар “Ал-жабр вал муқобил ҳисоби ҳақида китоб”, “Ҳинд ҳисоби ҳақида китоб”, “ Китоб сурат-ал арз”, “Зиж”, “ Астурлоб билан билан ишлаш ҳақида китоб”, “Астурлоб ёрдамида азимутни аниқлаш китоб”, “Китоб ар руҳома”, “Китоб ал-тарих”, “Яҳудийларнинг тақвими ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола” асарлар етиб келган.

Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



Report Page