Лирик чекиниш...

Лирик чекиниш...

@SayxunobodXabarlari

Карантин ҳақида ҳазил мақолалар...

- Онангни отангга маскасиз кўрсатма!

- Бошингга қилич келса ҳам маска тақ!

- Келинни келганда кўр, маскасини ечганда кўр!

- Дўст маска сўраганингда билинади!

- Нонни катта тишласанг ҳам маскани тақмай юрма!

- Маска билан обод юзинг, гар бўлса у вайрона ҳам!

- Бир товуққа ҳам маска керак, ҳам антисептик, деганларидек...

- Маскага ишонма, маскасиз юрма!

- Бугунги маскани эртага тақма

- Масканг ҳалол бўлса, кўчада тақ!

- Маскангни яширсанг, истимаси ошкор қилади!

- Маскаси бўлмаса ҳам аптекачининг боласи гапирсин.

- Оғзи қийшиқ бўлса ҳам маскаси бор гапирсин!(кўринмайди-да😂)

- Масканинг йиртиғи ҳам маска....

- Эр хотиннинг уруши, дока масканинг қуриши....

- Маска сотсанг қўшнингга сот, у билан ўзинг гаплашасан....

- Маскаси йўқ, маскаси эскига кулади.....

- Йигит кишига 40 маска ҳам оз

- Эл оғзига маска тутиб бўлмайди

- Маскаси борнинг маскаси йўқ билан нима иши бор?

- Маскани ердан топсанг ҳам тақиб ол

- Маскалар бор, маскаларнинг нақшидир,

маскалар бор, микроб ундан яхшидир!

- Юзта маскасиз дўстдан битта маскали душман афзал!

- Маскасизга иш буюр, орқасидан ўзинг юр!

- Олтин олма, маска ол, маска олтин эмасми?

- Маскасиз шоҳ бўлгунча, маскали гадо бўлгин!

- Маскасиз аразласа соғлигига зарар

- Маска билан топганинг - қанду асал тотганинг

- Маскасиз бирни енгар, маскали мингни!

- Сасийдиган оғизга маска баҳона

- Маскасиз қиз эрга ёлчимас

- Маскали, сенга гапираман, маскасиз, сен эшит!

https://t.me/SayxunobodXabarlari


Report Page