Ниқобсиз,(маскасиз) юриш қонунга хилоф...

Ниқобсиз,(маскасиз) юриш қонунга хилоф...

@SayxunobodXabarlari
Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Сайхунобод туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ишчи гуруҳи томонидан 2020 йил 23-24 март кунлари туман худудида коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Маҳаллаларда барча фуқаролар ниқоб (маска) тақиб юришлари ва кекса ёшдаги ёши улуғ фуқароларимиз уйдан чиқмай ўтиришлари талаб этилади. Ниқобсиз (Маскасиз) юрган фуқаролар  биринчи марта огоҳлантириш, иккинчи марта 223 минг сўм, учинчи марта такрорланса 670 минг сўм миқдорида жаримага тортилади. Барча МФЙ раислари ишчи гуруҳи тузиб уйма-уй фуқароларга тушунтиришлар беришмоқда. Топшириқнинг бажарилиши туман ишчи гуруҳи томонидан телеграмм орқали назорат қилиб борилади.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page