Ижтимоий тармоқларга тарқалган фуқаро С.Ходжакулов ва Х.Ходжакуловаларнинг “Мутасаддилардан амалий ёрдам беришларини сўрайман..” номли мурожаат юзасидан Сирдарё вилоят судининг расмий муносабати

Ижтимоий тармоқларга тарқалган фуқаро С.Ходжакулов ва Х.Ходжакуловаларнинг “Мутасаддилардан амалий ёрдам беришларини сўрайман..” номли мурожаат юзасидан Сирдарё вилоят судининг расмий муносабати

@SayxunobodXabarlari

Фуқаро С.Ходжакулов ва Х.Ходжакуловаларга оид кўрилган фуқаролик ишлари юзасидан

МАЪЛУМОТ

Шикоятчи Камалов Жўра судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, мансабдор шахс Сайхунобод туман ҳокимлигига зиммасига Сайхунобод тумани, Қ.Султонов СИУ, “Олғабос” МФЙ 114-контурда жойлашган дала шийпонига нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш мажбурият юклатишни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2014 йил 29 апрелдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг            2014 йил 11 мартдаги ҳал қилув қарори билан шикоятчи Ж.Камаловнинг шикоят аризаси қаноатлантирилиб, Сайхунобод туман ҳокимлигига зиммасига Сайхунобод тумани, Қ.Султонов СИУ, “Олғабос” МФЙ                     114-контурда жойлашган дала шийпонига нисбатан марҳум Каримқулов Камолнинг мулки эканлигини тан олиш ҳақида қарор қабул қилиш мажбурияти юклатилиши белгиланган.

Суднинг мазкур ҳал қилув қарорига асосан Сайхунобод туман ҳокимининг 2014 йил 9 июнь кунги № 855-сонли қарори билан низоли дала шийпони марҳум К.Каримқуловнинг мулки деб тан олинган.

Сайхунобод туман давлат нотариал идораси томонидан 2014 йил                   8 сентябрда расмийлаштирилган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан низоли шийпон биносига нисбатан Ж.Камалов меросхўр деб топилган.

“Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК Сайхунобод туман филиали томонидан 2014 йил 11 сентябрда юқоридаги мерос гувоҳномасига асосан низоли дала шийпони Ж.Камаловнинг номига давлат рўйхатидан ўтказилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2015 йил 3 февралдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 2014 йил 17 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ж.Камаловнинг жавобгар Х.Ходжакулова ва бошқаларга нисбатан низоли дала шийпонидан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, С.Ходжакуловнинг жавобгар Ж.Камалов ва бошқаларга нисбатан қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган (суднинг мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучда).

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан келтирилган протестга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2016 йил 3 май кунги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2014 йил 29 апрелдаги ажрими бекор қилиниб, янгидан кўриш учун шу инстанция судига юборилган.

фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 24 майдаги ажрими билан Сирдарё туманлараро судининг 2014 йил 11 мартдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янгидан кўриш учун шу суднинг бошқа таркибига юборилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 2016 йил                 19 июлдаги ҳал қилув қарори билан шикоятчи Ж.Камаловнинг шикоят аризаси қаноатлантирилиб, Сайхунобод туман ҳокимлигига зиммасига Сайхунобод тумани, Қ.Султонов СИУ, “Олғабос” МФЙ 114-контурда жойлашган дала шийпонига нисбатан марҳум К.Каримқуловнинг мулки эканлигини тан олиш ҳақида қарор қабул қилиш мажбурияти юклатилиши белгиланган.

Мазкур қарордан норози бўлиб манфаатдор шахс Ходжакулов Самариддин ва Ходжакулова Халималар томонидан келитирилган апелляция шикоятини фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 6 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё туманлараро судининг 2016 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, шикоятчи Ж.Камаловнинг Сайхунобод туман ҳокимлигига нисбатан мажбурият юклаш ҳақидаги шикоятини рад этиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори чиқарилган (суднинг мазкур ажрим қонуний кучида).

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 21 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 2015 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар С.Ходжакуловнинг жавобгар Сайхунобод туман ҳокимлиги Қ.Султонов ширкат хўжалигини тугатиш комиссияси ва Ж.Камаловга нисбатан кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган (суднинг мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучда).

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 26 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди            2020 йил 7 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ж.Камаловнинг жавобгар С.Ходжакулов ва Х.Ходжакуловага нисбатан дала шийпонига киритиш ҳақидаги даъво аризасини иш ҳолатига ва юқоридагиларга асосланиб, низоли дала шийпони мулк ҳуқуқи асосида даъвогар Ж.Камаловга тегишли эканлиги ва мазкур бинога нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бугунги кунда қонуний кучида эканлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб, даъвогарлар С.Ходжакулов ва Х.Ходжакуловаларнинг жавобгар Ж.Камаловга нисбатан ҳоким қарорини ва мерос гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризасини Ж.Камаловнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини инобатга олиб қаноатлантиришдан рад қилган (суднинг мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучда).

Мазкур мурожаатда суд қарорлари ижроси таъминланмай келаётганлиги баён қилинган. Бироқ, оммавий ахборот воситаси суд томонидан фуқаронинг низоли массалалари юзасидан суд томонидан чиқарилган қарорлар билан танишиб чиқмасдан, фақат бир томонлама ёндошув асосида хулоса қилган ҳолда ижтимоий тармоқларга тарқатилган. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончни сусайтиришига олиб келади деб ҳисоблаймиз.

 

Сирдарё вилоят суди матбуот хизмати

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇👇

https://t.me/SayxunobodXabarlari

Report Page