КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТГА ТАҲДИД

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТГА ТАҲДИД

Sirdaryo Mahalla
Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Вилоят божхона бошқармаси фаоллар залида вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят прокуратураси ҳамда божхона бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган йиғилиш ана шу мавзуга бағишланди. Йиғилишни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Каримов олиб борди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосарлари, давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва матбуот хизмати ходимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Дастлаб вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Иномжон Қудратов “Коррупция –тараққиётга таҳдид” мавзусида маъруза қилди. Маърузачи коррупциянинг тарихи, илдизи, унга қарши қўлланилган жазо турлари, шу билан биргаликда ҳозирги замонда дунё мамлакатларида, хусусан, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Маъруза давомида жорий йилнинг 27 май куни Президентимиз томонидан  имзоланган “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатнинг коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилганлиги тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

     -  Идоравий коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш орқали тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар, ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади, - деди И.Қудратов ўз маърузасида. – Эндиликда, Фармонга асосан, Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари  раҳбарлари коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқламаганликлари ва тегишли баҳо бермаганликлари, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни такроран содир этиш ҳолатларига йўл қўйганликлари юзасидан шахсан жавобгар бўлади.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Фармонда белгилаб қўйилганидек, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида, жамоатчилик ва етакчи экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилади. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб лойиҳа бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

-        Қўшимча равишда коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини самарали қўллашга йўналтирилган «Йўл харитаси» лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Олий Мажлис палаталари олдидаги ҳисобдорлиги тартибини такомиллаштириш, қарорлар қабул қилиш жараёнида фуқаролар иштирокининг шаффоф ва самарали усулларини жорий этиш кўзда тутилган, - деди маърузачи ўз сўзида.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Тадбирда, шунингдек, вилоят прокуратурасининг коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошқармаси бошлиғи О.Убатов, божхона бошқармаси ички хавфсизлик бўлими бошлиғи  Бекзод Масаитовларнинг  мавзуга доир  маърузалари тингланди.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Маърузалардан сўнг мунозаралар бўлиб ўтди. Иштирокчилар коррупция ва унга қарши курашиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси


Report Page