Ховос тумани: Сектор раҳбарлари хотин-қизлар фаоллари билан учрашди

Ховос тумани: Сектор раҳбарлари хотин-қизлар фаоллари билан учрашди

@SirdaryoLive
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг апрел ойида Ховос туманидаги барча маҳаллаларга очиқ танлов асосида"Хотин-қизлар фаоли" лавозимига муносиб номзодлар тайинланди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугун, тумандаги "Cоwоркинг" марказида сектор раҳбарлари иштирокида улар билан дастлабки учрашув ўтказилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Учрашув расмиятчиликда ҳоли рухда ташкил этилиб, келгусидаги аниқ режалар белгилаб олинди. Шунингдек, хотин-қизлар муаммолари билан доимий ишлаш ҳамда тезкорлик билан сифатли бартараф этиш, аёллар дафтарига киритилган фуқаролар билан тизимли ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бундан ташқари, аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож якка ёлғиз аёллар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва улар билан тизимли ишлаш бўйича таклифлар билдирилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Қолаверса, хотин-қизлар фаолларига муносиб меҳнат шароитларини яратиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page