«Ўзидан «Робин Гуд» ясаб олган сардобалик»

«Ўзидан «Робин Гуд» ясаб олган сардобалик»


Сардоба сув омбори тошқини натижасида жабр кўрган ҳар бир фуқаро давлат эътиборидан четда қолмади. Талофатнинг ҳажмига қараб ҳар бир жабрланувчиларга фаровон ҳаёт кечиришлари учун барча қулайликларга эга бўлган янги турар-жойлар яратиб берилмоқда, қолганлари замонавий тарзда таъмирлаб берилмоқда. 

Шу билан бирга, Давлат Раҳбари ташаббуси билан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида кам таъминланган оилаларга 500 минг сўмдан пул маблағлари топширилмоқда.

Бироқ давлатнинг бу ғамхўрлигидан шахсий манфаат орттириб қолишни мақсад қилганлар, шу билан бирга бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида жамоатчиликка нохолис ва салбий маълумотларни тарқатиш орқали уларда давлат идоралари фаолиятига ишончсизлик уйғотишга ҳаракат қилаётган ғаламис инсонлардан бири бу яна бу ўша ҳар доимгидек Насиров Шараф Ташбаевичдир.

Мен ўзимнинг журналистик фаолияти давомида бу каби нопок инсонларни минг афсуски учратиб тураман ҳамда уларнинг асл мақсадларини аниқлаш ва ҳаракатларини зимдан кузатишга интиламан.

Ш.Насиров ҳақида аввал ҳам икки марта мақола, яъниким «Бировнинг рисқи буюрмайди» ва «Халқпарвар ёҳуд ўз фойдасини кўзлаган кимса» сарлавҳали мақолаларни ёзганман. Наилож, Навоий бобомизнинг «Кучук бирла хўтикни қанча қилма тарбия, ит бўлур эшак бўлур асло бўлмас одамий» деган иборалари нақадар тўғри ва айни ҳақиқат эканлигини тасдиқлаб турибди.

Ушбу кимса аҳоли орасида зиддият, уларда мутасаддиларга нисбатан ишончсизлик ва салбий фикрларни шакллантиришдан бошқа мақсади бўлмаган тутриқсиз «Озодлик» радиостанциясига яна такрор мурожаат қилибди, гўёки мазкур радио аҳоли жонига оро берадигандек. 

Талофат кўрган фуқароларимизга туман ёки вилоят мутсададилари томонидан етарлича эътибор ва аҳамият қартиб келинмоқда, мавжуд муаммолар навбати билан ижобий ҳал қилиб келинмоқда. Бу ишлар ҳаммаси назорат остига олинганидан хабари бўлмаган кўринади бу нобакорнинг.  

Сен нима қиласан ўзингдан «Робин Гуд» ясаб, ундан кўра бекорчи вақтинг кўп экан қўни-қўшнинга уй-юмушларига ёки маҳалладаги масжид қурилишига ёрдам бер, мутасаддиларнинг ишига аралашгандан кўра. 

Вазиятни мутасаддилардек тушунмайсанку барибир. Бунинг устига ҳеч қандай қарор қабул қилиш қўлингдан келмайдику. Ахир сен ҳеч қачон халқ манфаати учун яшамагансан, жон куйдирмагансан, наинки жиндек бўлсада бирор фойдали иш қилмагансанку маҳалланг учун. Хатто ўзингни оиланга ҳам нафинг тегмагани учун пул топиш ва оила боқиш мақсадида турмуш ўртоғингни Тошкент шаҳрига ишлаш учун жўнатиб юборганингни қандай изоҳлайсан даюс. 

Бу каби инсонларни мен жамият кушандасига ўхшатаман. Чунки, Ш.Насиров каби инсонлар ҳеч вақт маҳалла дардига дармон бўлмайди. Гапнинг индаллоси бу каби «Робин Гуд»лар халққа кераги йўқ.

Ватанпарвар Дилшод Дўстов

Report Page