«Инсофли аёл»нинг дил ноласи ёхуд яна Сардоба машмашаси

«Инсофли аёл»нинг дил ноласи ёхуд яна Сардоба машмашаси


Ижтимоий тармоқларда куни кеча тарқалган «Президент берган ёрдам нега бизга етиб келмади?» сарлавҳали видеолавҳа менимча кўпчиликни бефарқ қолдирмаган бўлса керак. Менимча сизларда видеолавҳада айтиб ўтилган гаплар тўғридек туюлаётган бўлиши мумкиндир. Хўш вазият аслида қандай.

Азизлар энди мен қаҳрамонимларимиздан бири бўлган Насиба опа ҳақида билганларимни сизларга етказсам. Хусусан, Насиба опани ўзи яшаётган «Дўстлик» маҳалласидан ташқари «Юртдош» маҳалласидагилар шалақи, «ёзувчи», товламачи, жанжалкаш аёл сифатида билишади. Чунки у нафақат маҳалла идораси ходимлари, балки туман мутасадди ходимлари устидан ҳам турли идораларга шикоят аризалари ёзиб, товламачилик билан шуғулланиб келган. 

Ҳатто ҳозирда ўзи, икки ўғли ва келини яшаб келаётган Шодлик кўчасидаги 2 қаватли, 24 та хонадон иборат рус тили ихтисослашган мактабни ҳам шалақилик, «ёзувчи»лик ва товламачилик йўли билан тумандаги муатасадди ходимларга нисбатан босим ўтказиш орқали ўзлаштириб олган. Лекин Насиба опа туман ва вилоят маъсул ходимларига ушбу бинода 4 хўжалик яшаганлигини рўкач қилиб, мазкур хўжаликлар учун қўшимча 120 млн. сўм пул маблағи ва маиший техника учун сертификатлар талаб қилмоқда.

Шуни айтиб ўтишими керак, Насиба опа ўзи аётганидек Президентимиз берган ёрдамдан мосуво бўлмаган. Аксинча унга талофат кўрган мазкур уйи учун Давлатимиз Раҳбари томонидан ажратилган 40 млн. сўм пул маблағи ва маиший техника учун сертификат берилган. Бундан ташқари, опамизга янги қурилаётган қўп қаватли уйлардан хонадон ажратилган. Балки Насиба опани нафс балоси ўзига тортгандир ёки қўшимча пул дарди илинжида бу ишга қўл ураётгандир. 

Халқимизда барчамиз билган «инсоф сайин барака» деган ибратли нақл бор. Бироқ, бу ибора Насиба опамга тегишли эмасдек менимча. Йўқса, давлатимиз томонидан берилаётган шунча эътибор, кўрасатилаётган ёрдамга қарамасдан ношукурлик қилиб, яна қўшимча пул ва буюмлар талаб қилиш виждонли инсоннинг иши бўлмаса керак.

Тўғри, бундай ношукурлик ҳаракатлари учун жазо ёки ахлоқий таъсир чораси белгиланмагандир, лекин виждон азоби деган тушунчалар ҳам бор-ку. Наҳот Насиба опада ушбу туйғу сўнган бўлса.

Азизлар сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Насиба опа каби ношукурлик қилаётган инсонлар сафи кенгайиб бормоқда. Юртимизда ҳар бир инсонга эътибор қаратилмоқда, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пуллари берилмоқда. Лекин Насиба опа сингари инсонлар эса ўзларининг ношукурлиги, турли хил ғараз мақсадли оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиш билан давлатимиз обрўсига путур етказиб қўйиши мумкинлигини тушунишмаяпти. Қисқа қилиб айтганда, шунча амалга оширилаётган ижобий ишларни йўққа чиқармоқда.

Азизларим мақоламни ўқиб, ўзингиз хулоса чиқарарсиз. Айтмоқчи бўлганим билмаган одамингиз ҳақида кўрган нарсангизга ишониб қолманг. Эътиборингизни ва бироз вақтингизни олган мақолам учун узр сўрайман.

Эркин ижодкор Содиқ Самандаров

Report Page