Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда

Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда

@sirdaryoinfo


Бу ҳақда АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди, дейилади "Koronavirus info" канали хабарида:

«Айни кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашишди.

Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз».

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек Россия президенти В.Путин коронавирусга қарши дунёда биринчи вакцина Россияда рўйхатга олинганини эълон қилди.

Report Page