Сирдарёда буғ-газ электр станцияси қурилади
@sirdaryoinfo“Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4799-сон, 10.08.2020 й.) қабул қилинди.
📋 Қарорга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “The International Company for water and power projects” (Саудия Арабистони) (Инвестор) ва “Acwa Power Sirdarya” МЧЖ (Лойиҳа компанияси) ўртасидаги Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими тасдиқланди.
📝 Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради (2020 йил 6 мартда имзоланган).
✅ Қарор билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди.
➡️ Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда фақат "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга сотади.
🔰 Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
👉 кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги хорижий банкларда ҳисобварақлар очиш ҳамда республикадаги ҳисобварақларидан хориждаги ҳисобварақларига пул маблағлари ўтказиш;
👉 Ўзбекистоннинг ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистондаги банк ҳисобварақлари орқали тўғридан-тўғри амалга ошириш.