ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИДАН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИДАН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

@sirdaryoinfo
ДХА (фото)

Электрон давлат хизматларидан фойдаланишни янада оммалаштириш ва аҳолининг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ташаббуси билан барча туман-шаҳар Давлат хизматлари марказларида 12 январдан 12 февралга қадар “Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш ойлиги”ни эълон қилинади.

Исталган турдаги давлат хизматларидан онлайн тартибда фойдаланиш учун албатта электрон рақамли имзо талаб этилади. Демак, электрон рақамли имзога ҳам эҳтиёж катта. Электрон рақамли имзога эга бўлишнинг 2 хил усули бор. Сиз исталган давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки my.gov.uz портали орқали паспорт маълумотларини киритиб, селфи тушиш орқали олишингиз мумкин.

Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тизими жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2021 йилнинг охиригача электрон давлат хизматларидан фойдаланишни 60 тага кўпайтириб, уларни 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш таъкидланди.

Шунингдек, барча марказларда “ДХМ — МАҲАЛЛА — ФУҚАРО” тамойили асосида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантириш бўйича маҳалла ва таълим муассасаларида масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича махсус семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ўтказилиб борилади.

Report Page