Швейцария прокуратурасининг қарори: Гулнора Каримовага тегишли 130 миллион АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтарилади?

Швейцария прокуратурасининг қарори: Гулнора Каримовага тегишли 130 миллион АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтарилади?

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@Oltiariq_tv

Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатиб қўйилган пулларининг130 миллион доллaрлик қисми  Ўзбекистонга қайтариладиган бўлди. Бу ҳақда Швейцария Бош прокуратураси маълум қилди.

Швейцария Бош прокуратураси  баëнотида олти йилдан бери олиб борилаëтган мураккаб жиноят иши терговининг бир қисми сифатида Бош  прокуратура ширкатлар, хусусан,  Ўзбекистон бозорига кирмоқчи ёки фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган хориж ширкатларидан катта миқдордаги пулнинг ноқонуний олиниш схемасини фош қилувчи далилларга эга бўлгани, бу пуллар хориж, асосан, Швейцарияда ювилгани,  тергов  хулосасидан келиб чиқиб, музлатилган пулларнинг130 миллион франки (130 миллион АҚШ  доллари) Ўзбекистонга  қайтаришга оид дастлабки қарорга келингани айтилади.

Қайд этиш керакки,  Ўзбекистон  Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатиб қўйилган пулларининг  бир қисмини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётгани аввалроқ маълум бўлганди.

Ўшанда Гулнора Каримовага тегишли бўлган пулларнинг  800 миллион франки қайтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Швейцария прокуратурасининг баëнотида музлатилган  пулларнинг қолган қисми тақдири ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Гулнора Каримова сўнгги 6 йилда илк марта ўзбек халқига мурожаат этгани хабар қилинган эди. Мурожаат матнини унинг қизи Имон Каримова Инстаграм саҳифасида эълон қилган. Мурожаатда Гулнора Каримова халқдан узр сўраган ва Ўзбекистонга 1,2 млрд  долларни қайтарганини маълум қилган.


Report Page