Шукур...

Шукур...

Yulduz Yakubova

🔹Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол. 


🔹Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол. 


🔹Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган, ёшлигида тугаганларни эслагин.


🔹Фарзандларингдан шикоят қилишдаг олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин. 


🔹Уйни тозалаш, ким пол ювиши ҳақида жанжал кўтаришдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин.


🔹Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши орзу эканлигини ҳам билиб қўй. 


🔹Бировни бармоғинг билан кўрсатиб, унинг гуноҳларини санашдан олдин, ўзингнинг ҳам гуноҳкор банда эканлигинг кўз олдингда турсин. 


🔹Дилингни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканлигинг учун Аллоҳга шукрона айт.

Ҳаёт – бу бебаҳо ҳадя. Доимо шукр ва фикрда бўл!



Report Page