МИРЗАОБОД ТУМАНИДА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНИ ОЧИЛДИ

@sir_hayoti
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори 7-иловасида барча туман ва шаҳарларда маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш манзилли рўйхати тасдиқланган эди.

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Шу муносабат билан жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан Мирзаобод туманида Маънавият ва маърифат масканининг очилиш маросими ўтказилди.

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Маросимда Сирдарё вилояти ҳокими маслаҳатчиси Ғайбулла Юсупов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Муроджон Ҳайитов, Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриевлар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Очилиш маросимида тумандаги сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, турли соҳа раҳбарларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Маскан биноси замонавий жиҳозланган бўлиб, унда кутубхона, мажлислар зали, семинар-тренинглар ўтказишга мўлжалланган хоналар ҳамда фаолият олиб бориш учун махсус хоналар ўрин олган. Биринчи ва иккинчи реннесанс асосчилари, жадидчилик ҳаракати аъзолари бўлган аллома ва маърифатпарварларимизнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида хабар берувчи фотолавҳалар, Президентнинг соҳага оид фармон ва қарорлари ўрин олган тарғибот лавҳалари шулар жамласидан.

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Энг муҳими, маскан жойлашган ҳудудда миллий руҳ уйғунлигида барпо этилган “Маърифат хиёбони” ва “Адабиёт хиёбони”нинг айвонлари қад ростлагани чин маънода маърифат масканига ўзиҳа ҳос мазмун бағишлайди.

Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими
Фото: Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Шунингдек, жорий йилда вилоятда Гулистон, Ширин шаҳарлари ва Ховос туманида Маънавият ва маърифат масканларини очилишига катта тайёргарлик кўрилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими Матбуот хизмати

Report Page