Сессия

Сессия

26.08.2020



  Бугун Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи чақириқ ўнинчи сессияси ZOOM дастури орқали бўлиб ўтди. Сессиясида шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, шаҳарнинг тегишли корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

 Сессияни Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Қаҳрамон Хакимов олиб борди. Сессия ишида жорий йилнинг 24 августдаги Ўзбекистон Республикаси бош вазири А.Арипов раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда умумий ўрта-таълим мактаблари фаолиятини йўлга қўйишда ота-оналар фикрини ўрганиш юзасидан ўтказилган сўровномалар натижаси тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 

 Кун тартибидаги масала юзасидан Нурафшон шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Азим Ачиловнинг ахбороти тингланди.

 Шунингдек, сессия ишида Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати, 1-умумий ўрта-таълим мактаби директори Ли Наталья ҳамда депутат Жўра Ахмедқулов  сўз олиб ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page