#Сессия

#Сессия

 Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XII сессияси бўлиб ўтди.


📌Сессия кун тартибидаги 1-масала юзасидан Янгийўл туман ҳокими Улуғбек Ялгашев сўзга чиқиб карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этиш зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш лозимлиги ҳақидаги масала юзасидан нутқ сўзлади. 

📜 Шундан сўнг кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туманда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган амалий ишлар хусусида туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жаҳонгир Асатуллаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ж.Асатуллаевнинг ҳисоботи тугагач, туман Кенгаши депутатлари Тиббиёт бирлашмаси раҳбарига ўзларини қизиқтирган саволларини беришди ва саволларига қониқарли даражада жавоб олишди. 

Кун тартибидаги 2-масала туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат ва давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган ва ташкил этилаётган мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг натижадорлиги, боғчаларнинг пандемия шароитида ишлашга ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда боғча ёшидаги болаларнинг қамровини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Янгийўл туман Мактабгача таълим бўлими мудири Рахима Наипованинг ахбороти тингланди.

🏭Шундан сўнг туман Кенгаши депутати Мухайё Шараббаева Аҳил маҳалласида ДХШ асосида қурилаётган нодавлат боғчаси учун битими тузилган шартнома ҳозирга қадар молиялаштирилмаганлиги сабабли амалий ёрдам сўради. 

💰 Бунга жавоб сифатида туман Мактабгача таълим бўлими мудири Рахима Наипова Мактабгача таълим вазирлигига мурожаат қилиб чиқиш кераклигини ва банк талабларини бажаргандан сўнг пул ажратилиб молиялаштирилишини айтиб ўтди.

‼️Депутат Нажмиддин Жўрабоев - тумандаги барча МТТлар вазирлиги томонидан чиқарилган қонунлар асосида ишни ташкил этиши зарурлигини ва қонуний хужжатларсиз қурилиш ишларини бошламаслик кераклигини таъкидлади. 

✔️Шунингдек, кун тартибидаги 3-масала туман Адлия бўлими томонидан 2020-йилнинг 2-чорагида амалга оширилган ишлари ва фаолияти тўғрисида Янгийўл туман Адлия бўлими бошлиғи Жўшқин Бадаловнинг ахбороти тингланди.

📝 Сессия сўнгида депутатлар туман ҳокими бошчилигида куз-қиш мавсумига тайёргарликни биргаликда режа асосида олиб боришга келишиб олишди. 

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.me/yangiyul_tuman


Report Page