Сессия

Сессия

17.08.2020

Аввал хабар берганимиздек бугун Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг VI-чақириқ IX-сессияси бўлиб ўтди.

     - Хусусан, бугунги кунда шаҳардаги 48 минг 771 нафар аҳолига 1 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 1 та марказий кўп тармоқли поликлиника ва 1 та қишлоқ врачлик пунктлари хизмат кўрсатмоқда. Ушбу тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган шифокорларга алоҳида мобиль телефонлар билан таъминланган бўлиб, улар ўз навбатида ҳудуддаги уйда даволанаётган беморлар холидан ҳар куни хабар олиб, тегишли тавсия ва маслаҳатлар бериб бормоқдалар. Бугунги кунга келиб шаҳримизда 205 нафар, яъни шаҳримиз аҳолисининг 0.4 % аҳолиси COVID-19 инфекцияси билан касалланганлиги тасдиқланган. Уларнинг 65% тўлиқ соғайган ва ўз оилалари бағрига қайтган. Бугунги кунда 66 нафар касалланганларнинг 46 нафари уй шароитида 20 нафари стационар тарзда даволанмоқда. Стационар шароитда даволанаётганларнинг аҳволи ўрта деб бахоланмоқда. Оғир ва ўта оғир ҳолатдаги беморлар қайд этилмаган дейди - кун тартибидаги биринчи масала бўйича сўзга чиқган Ўрта чирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ўринбосари Лазиз Ҳожиназаров.

       Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Нурафшон шаҳар Мактабгача таълим бўлими ходими Ирода Ташматованинг маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, бугунги кунда Нурафшон шаҳри ҳудудида жойлашган жами 3 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 2018-2019 йилги "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда экан. "Ёшлик" маҳалласи ҳудудида жойлашган 2-сонли, "Ойбек" маҳалласи ҳудудида жойлашган 4-сонли ва "Нурафшон" маҳалласи ҳудудидаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари шулар жумласидандир. 

       Шунингдек, "Бирлик" маҳалласи ҳудудидаги 100 ўринга мўлжалланган "ERUDIT KIDS PLANET" номли давлат хусусий шекирчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари якунланиб, жорий йилнинг сентябр ойидан фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётганлиги ойдинлашди.

       - Юқорида кўрсатилган мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилиши натижасида шаҳардаги мактабгача таълим ташкилотларига жами қамровимиз 2104 нафарга етиб, 65% қамровга эришилиши режалаштирилмоқда - дейди Ирода Ташматова.    

        Сессия кун тартибидаги барча масалалар бўйича депутатлар ўз муносабатларини билдирдилар. 

         Кўриб чиқилган масалалар бўйича Кенгашнинг тегишла қарорлар қабул қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page