Сессия

Сессия


Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг VI чақириқ навбатдан ташқари XXXII сессияси ўтказилди.


Сессия кун тартибига 8 та масала қўйилган бўлиб дастлаб биринчи масала бўйича яъни, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг бошлиғи А.Ж.Камоловни 19.04.2021 йил куни 01-01/1-202-сонли ҳамда 03.05.2021 йил куни 01-01/1-25-сонли Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгаши раисига йўллаган хатларини ижросини таъминланиши тўғрисида туман ХТБ мудири А.Халиқов маъруза қилди. 


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 25 декабр кунидаги "Ёшлар форуми"да сўзлаган нутқидан келиб чиқиб, Янгийўл туман Ёшлар агентлигининг 2021 йилга режалаштирилган ва амалга оширилаётган ишлари юзасидан Янгийўл туман Ёшлар агентлигининг раҳбари Ш.Абдуғаниев ҳисоботи тингланди. 


3. Янгийўл туман ҳудудида 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳисобидан, Янгийўл туман Ободонлаштириш бошқармасини режалаштирилган ва амалга оширилган ишлари юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи М.Шукуров ҳисобот берди. 


4. Тошкент вилояти “Сувтаъминот” МЧЖ Янгийўл туман “Сувоқава” бўлимини 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигига режалаштирилган ва амалга оширилган ишлари юзасидан туман "Сувоқава" бўлими раҳбари А.Алчуразовнинг ҳисоботи тингланди.


5. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими бўйича Янгийўл туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Абдурасулов ҳисобот берди.


6. Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашини 2021 йил 10 феврал кунидаги VI-чақириқ XXIV-сессиясини VII-сонли “Янгийўл туман ҳокимлиги, туман ҳокимлиги молия бўлими ва Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгаши котибият ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида туман Молия бўлими мудири в.в.б Ж.Махмудхонов маърузаси тингланди.


7. Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашини 10.06.2021 йил куни бўлиб ўтган VI-чақириқ XXXI-сессиясида қабул қилинган қарорлар ижроси ва туман Кенгаши депутатларининг ойлик хисоботлари ижроси юзасидан ХДЯТК котибият мудири Ж.Боходиров сўзлади.


8. Юзага келган масалалар депутатлар томонидан танқидий таҳлилий мухокама қилинди. Сессия якунида тегишли тартибда кўрилган масалалар овозга қўйилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди.


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Telegram (https://t.me/yangiyul_tuman) | Instagram (https://instagram.com/axborot_xizmati_77?igshid=yrbeg6ojuocd) | Facebook (https://www.facebook.com/%D0%AF%D0%BD%D0%B3%D0%B8%D0%B9%D1%9E%D0%BB-%D1%82%D1%83%D0%BC%D0%B0%D0%BD%D0%B8-%D2%B3%D0%BE%D0%BA%D0%B8%D0%BC%D0%BB%D0%B8%D0%B3%D0%B8-107036537764236/) | Youtube (https://www.youtube.com/channel/UC2vczo-HUIpMVOjusRPbYZA)



Report Page