Фармони ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди

Фармони ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6096-сонли «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан Андижон вилояти Избоскан туман ҳокимлиги биносида жорий йилнинг 23 декабрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси, туман ҳокимлиги ва Бош Вазир қабулхонаси ҳамкорлигида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси вакили Ж.Исроилов, туман Бош Вазир қабулхонаси мутахассиси Ш.Зулунов, туман ҳокимлиги инвестиция бўлими ҳамда туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

Семинарда Фармон ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда Андижон вилояти Савдо-саноат палатасида ташкил қилинган «Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси» фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди ҳамда кўргазмали материаллар тарқатилди.


Report Page