Семинар

Семинар

Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Денов тумани ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими томонидан 78-умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Денов тумани ҳокими Б.Ибатов, туман ҳокимининг ўринбосари Д.Турсунов, туман халқ таълими бўлими мудири Э.Аҳроров, бўлимнинг масъул ходимлари, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди.

Ўқув жараёни бошланганда ўқувчиларни мактабга қабул қилиб олиш тартиби, уларнинг соғлигини назоратдан ўтказиш, ниқобсиз келган ўқувчиларни қўшимча ниқоблар билан таъминлаш, синф раҳбарлари томонидан ўқувчиларни қабул қилиб, синфхоналарга жойлаштириш масалалари тартиб бўйича кўрсатмалар берилди.

Мактаб ўқувчиларига синф раҳбарлари томонидан карантин қоидаларига ва ички тартиб-интизомга қатъий риоя қилишлари, коронавируснинг инсон саломатлигига кучли таъсир этиши оқибатлари юзасидан тушунчалар бериб боришлари, қўл ювиш мосламаларидан фойдаланиш, ҳар бир дарсдан кейин антисептик воситалардан фойдаланиб қўлларини ювиб туриши, синфхона деразаларини очиб шамоллатиш ва дизенфекциялаб бориш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Мактабларда кўргазмали баннерлар, оралиқ масофани сақловчи, қайси биноларга боришни раҳбарлар томонидан назорат қилинишига ҳамда барча таълим муассасаларини талаб даражасида тайёрлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page