Семинар

Семинар

Булоқбоши тумани ҳокимлиги МАТУБОТ ХИЗМАТИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг “Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ва уларнинг хонадонларида карантин тадбирларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Булоқбоши тумани Жўраполвон қишлоқ врачлик пунктида семинар ўтказилди.

Семинарга туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва ўринбосарлари, туман бош имом хатибининг ўринбосари, оила хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосарлари ҳамда тумандаги қишлоқ врачлик пункти потранаж хамширалари иштирок этдилар.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ва уларнинг хонадонларида карантин тадбирларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низоми семинар иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди.

Коронавирус инфекциясига чалинган ёки гумон қилинган шахсларнинг хонадонларида карантин тадбирларини ташкил этиш ва назоратни амалга ошириш Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий – санитария ёрдами муассасалари ходимлари ҳамда фуқаролар йиғини ходимлари хамкорлигида мазкур низомда белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб ўтилди.

Карантин тадбирларини ташкил этиш тартиби, маълумот алмашинув тизими амалда кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, семинарда туман марказидан олисда бўлган қишлоқ врачлик пункти хамширалари ушбу низом асосида олиб борилаётган ишлари тўғрисида қисқача маълумот бердилар.

Келгусида коронавирусга чалинган бемор ёки гумон қилинган шахсларнинг хонадонларида тўғри иш ташкил этиш туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари ҳамда оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосарлари зиммасига юклатилди.

Навбатдаги семинарлар худудий қишлоқ врачлик пунктларида ташкил этилиши кўзда тутилган.

Булоқбоши тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Telegram | Youtube

Report Page