СЕМИНАР

СЕМИНАР

@IqtisodiySudSamarqandViloyati

Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судьялари ва Пайариқ туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 20 июн куни ДСИ биносида семинар йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эшқобилов, судьяси Б.ЖураевПайариқ туман Давлат солиқ инспекциясининг биринчи ўринбосари М.Мардонов ва Пайариқ туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этишди. 

Унда, Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Жураев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ҳақида батақсил тушунчалар бериб ўтди.

Шунингдек, Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эшқобилов Иқтисодий судларда соддалаштирилган иш юритиш тартибида ишларни кўришни ўзига хос хусусиятлари ҳақида ва судларда соддалаштирилган иш юритиш тартибида ишларни кўришда юзага келаётган муаммолар камчиликлар ҳақида батафсил гапириб ўтди ва йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга батафсил тушунтиришлар берди.

Йиғилиш якунида, Пайариқ туман Давлат солиқ инспекциясининг биринчи ўринбосари М.Мардонов ушбу масалалар долзарблигини, ишлаётган ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий онгини оширишда шундай семинар ва йиғилишлар ўтказиб турилиши жамият учун фойдали эканлигини такидлаб ўтди.



Report Page