Семинар

Семинар

Алишер Шокиров

ТАЪЛИМ СИФАТИ ОШИШИДА ҲАМКОРЛИК – МУҲИМ ОМИЛ

Маълумки, Президентимиз раислигида 2020 йил 17 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Маориф вазирлиги ўртасида “Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитиш сифатини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Мазкур меморандум ижроси бўйича бугунги кунга қадар кўплаб амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Жумладан, бугун 27 май куни Фарғона вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамда А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтдди.

Мазкур семинарда рус тили фанини ўқитишда эришилаётганн ютуқлар, педагогларга яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва дарсликларда йўл қўйилган хато-камчиликлар, ўқитувчиларининг билим даражаси, рус тили фанига оид ўқув-методик таъминот ҳамда масофадан таълим олиш учун мавжуд шароитлар ҳусусида атрофлича фикр юритилди.


Семинар А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг “Зўр” (Класс) лойиҳаси доирасида ўтказилди. Семинарда мазкур лойиҳа асосида фаолият олиб бораётган россиялик методист Юлия Геннадьевна Карпеченкова ҳамда Фарғона Давлат университети филолигия факультети катта ўқитувчиси Олеся Ярословна Вечлар “Концепция инновационного УМК по РКИ” мавзусида тақдимотлар ўтказишди.

Семинарда давомида янги нашрдан чиқиши кўзда тутилаётган 6-, 7-, 8-, 9-синфлар учун мўлжалланган дарсликлар тақдимоти шу дарсликлар ҳаммуаллифлари иштирокида ўтказилди. Унда мазкур дарсликлар ҳозирда фойдаланётган дарсликлардан фарқли жиҳатлари хусусида атрофлича маълумотлар берилиб, барча иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.  

Учрашув том маънода баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтди.

Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси Методик хизмат кўрсатиш бўлими рус тили ва адабиёт фани методисти Эъзоза Файзиева, Фарғона вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази “Тилларни ўқитиш методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси Алишер Аҳмедов, Андижон вилояти, Андижон шаҳридаги 3-мактаб рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Нилуфар Алиходжаева ҳамда барча шаҳар, туман ХТБ услубчилари, рус тили ва адабиёти фани курс тингловчилари иштирок этишди.

Фарғона вилоят ХТХҚТМОҲМ ахборот хизмати.



Report Page