2002 йилда туғилган Сирдарё вилояти терма жамоаси “Ўзбекистон кубоги” кумуш медали билан тақдирланишди.

2002 йилда туғилган Сирдарё вилояти терма жамоаси “Ўзбекистон кубоги” кумуш медали билан тақдирланишди.


Жорий йилнинг 7-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 2002 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада вилоятимиз шарафини мураббийлар Хуршид Юлдашев ва Жаҳонгир Норқуловлар бошчилигидаги Янгиер футбол академияси ҳамда Мирзаобод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан ташкил топган терма жамоа ҳимоя қилди.

Вилоятимиз ёш футболчилари гуруҳ босқичларида Хоразм вилояти жамоасини 5:0, Бухоро вилояти жамоасини 3:0 ҳисобларида мағлуб этиб гурухда 1-ўрини қўлга киритишди.

Нимчорак финалда Наманганлик ёшларни 2:1 ва ярим финалда Новоийлик ёшларни 5:1 ҳособларида мағлуб этишди.

Вилоятимиз жамоаси финал баҳсида майдон эгалари таркибида Насаф футбол жамоаси ўринбосарлар таркибидан ташкил этилган Қашқадарё вилояти жамоасига қарши тўп суришиб якунда 0:3 хисобида мағлубиб бўлишиб мусобақанинг кумуш медали билан тақдирланишди.



Report Page