ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ МАКТАБДА ДАРС ЎТДИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ МАКТАБДА ДАРС ЎТДИ


Шу йилнинг 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш вазифаси топширилганди.

Топшириқ юзасидан Сирдарё вилоятида ҳам раҳбарлар  мактабларда дарс ўтиш жадвали тасдиқлаб қўйилди.

Сирдарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ифтихор Ўроқов Сирдарё туманидаги Бойкуловул маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 34-умумтаълим мактабининг 9-11-синф ўқувчиларига “Ватанпарварлик” мавзусида машғулот  ўтди.

Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғининг биз билан ўтказган машғулоти жуда айниқса мен учун жуда қизиқарли бўлди. Дарсда ўзимни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдим, менга машғулот жуда ёқди, - дейди 11-синф ўқувчиси Ботирбеков Ўткир.



Report Page